Бирлашган миллатлар ташкилотининг Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги томонидан 20 июнь - Халқаро қочқинлар куни муносабати билан эълон қилинган ҳисоботда, жаҳондаги қочқинлар сони рекорд даражага етгани таъкидланди.
БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссари Филиппо Гранди қочқинлар куни арафасида Женевада чиқиш қилар экан:
-Қочқинларнинг умумий сони 65 миллион 600 минг кишига етди. Ўтган йили уларнинг сони 65 миллион 300 минг киши эди. Дунёдаги ҳар бир 113 кишидан бири қочқин ёки уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган одамдир. Қочқинлар оқимининг камаймаётгани, аксинча озгина бўлса ҳам кўпайиб бораётгани ёмон янгиликдир, -деб айтди.
БМТ ҳисоботида билдирилишича, 65 миллион 600 минг одамнинг 22,5 миллиони бевосита қочқинларни, 40 миллиондан кўпроғи ўз мамлакати ичида уй-жойини ташлаб бошқа ҳудудга кўчганларни, 2 миллион 800 мингги эса қочқинлик мақоми олиш учун ариза берган одамларни ташкил қилади.
Қочқинларнинг тенг ярми Сурия, Афғонистон, Ироқ ва Жанубий Судан ватандошларидир. Қочқинлар орасида сурияликлар 12 миллион, афғонлар 4 миллион 700 минг, ироқликлар 4 миллион 200 минг, суданликлар 4 миллионга яқинни ташкил қилади.
БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг навбатдаги йиллик ҳисоботи Европада қочқинлар атрофида юзага келган вазият анча юмшаб қолган бир паллага тўғри келди. 2015 йилда Европа Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта мисли кўрилмаган даражада қочқинлар оқими қамровида қолган эди.
Филиппо Гранди бу масалага ҳам эътибор қаратар экан, мана буларни айтди:
-Биз ўтмишдан етарли сабоқ ола билдик, деб ўйлайман. Чегаралар барча мамлакатларда, Европада ҳам, унинг ташқарисида ҳам ёпилгани сабабли сурияликлар кўриниш бермай қолди. Улар аввалгидай ҳаракатланмагани учун унутилиб ҳам қолмоқда. Бироқ бу инқироз ҳали ҳам мавжуд ва уни ҳал қилишимиз даркор. Бу инқироз қочқинларнинг уйига қайтиши билангина барҳам топади, деб умид қиламан, - деди Филиппо Гранди.
БМТ ҳисоботида таъкидланишича, бугунги кунда энг кўп қочқинларни қабул қилган давлат Туркия бўлиб қолмоқда. Бу ерда 3 миллионга яқин қочқин бор. Покистонда 1 миллион 400 минг, Ливанда бир миллион қочқин яшамоқда.
https://www.ozodlik.org/a/28566466.html
YUZDAN OSHIQ YOSH BOLLALAR OLDI BMT NMA QLOLDI MANA HOZI URUSH BOVOTI BMT NMA QLOLDI AMERIKA EVROPA MBTGA QOP QOYGAN 1 TIYINGA ILMIDI SPUTNIKDAYAM KORSATI U BIZDA BMT DSA IWTONINI ECVORADI
Комментарии 40