Чусовитинани гимнастика ривожига катта ҳисса қўшган спортчилар сафига киритиш маросими, Газета.уз хабарига кўра, 20 май куни АҚШнинг Оклахома-Ситисида бўлиб ўтган тадбир доирасида уюштирилган.
Шараф зали расмий сайтида ёйинланган маълумотга кўра, Халқаро шараф залига Оксана Чусовитинадан ташқари япониялик Сун Фудзимото, россиялик Алексей Немов ва америкалик Алисия Сакрамоне ҳам киритилган.
Ёши 42 га яқинлашган Оксана Чусовитина ўтган йили 7 карра ёзги Олимпиа ўйинларида (1992 йилдан 2016 йилгача) иштирок этган гимнастикачи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган.
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина 1975 йил 19 июнида Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1992 йилда Барселона шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритган.
Чусовитина 2020 йилги Олимпиада ҳам иштирок этиш нияти борлигини маълум қилган. https://www.ozodlik.org/a/28501494.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 59
Бек.
Тарихий роман
Бу китобни исми Мунаввару ўзи ёруғ кунларни кўрмаган, дардларга қул бўлган, ўн гулидан бир гули очилмай сўлган онаизоримнинг қалбимга оташ, шууримга нур, иродамга куч, бардошимга мадад ва устин бўлмиш муборак руҳларига бағишлайман.
Муаллиф.
1. КИШАН
Ёнғоқнинг куртаклари қуёшни тўсиб турган баргларни туртиб, “қорнини силаш” учун жой қидираётган пайт. Новча, мўйловдор бир йигит ёнғоқ баргини узиб олди-да, қўлида айлантириб ерга ташлади. Сўнг йўлакнинг ўзи келган ва қарши томонларига аланглади.
“Нима гап?”
Қўлтиғидаги овоз узатгичдан келган сасдан у чўчиб кетди.
У қўллари титраётганини сезди. Нега қўрқаяпти? Илгарилари бундай топшириқларга кўп борган. Нега бугун ўзини бошқача сезаяпти?
У Миртемирни телевизорда кўп кўрган. Дастлаб мозийга бағишлаб кўрсатув олиб боришганди. Кейин унинг фельетонларини ўқиб турди. Бир кун ишхонасида висир-висир бошланди. Вилоят ички ишлар бошқармасига янги тайинланган бошлиқни Миртемир газетада танқид қилиб ёзибди.
Шарқ этиб дарвозанинг эшиги очилди.
-С…саломалайкум. Мен “Ленин йўли”данман, газетдан. Миртемир ака керак эдилар…
-У киши пойтахтдалар. Мен қайноналари бўламан. Бирор гапингиз бор эдими?
-Шундай…бирга ишлаганмиз. Бугун учрашувга келишган эдик.
-Агар ваъда берган бўлсалар, келадилар, болам, ичкарига киринг.
-Исмингиз нима эди? Нима деб қўяй?
-Абдулла, Абдулла келувди, деб қўйинг.
У шундай деди-ю зиппилаганича муюлиш томонга кетди.
-Нима гап?-деди уни машинада кутиб ўтирган ўрис йигит.
-Йўқ экан. Ҳали келмапти.
Ўрис йигит овоз узатгичнинг тугмасини босди:
“Мен тўртинчи. Объект уйида йўқ”, деди.
“Тўртинчи. Панароқда кут! Объект ҳозир шаҳарга кирди. Сенга ёрдамчилар юбораётибман”.
Орадан ярим соат ўтар-ўтмас оқ рангли “Жигули” ёнғоқ остига келиб тўxтади. Миртемир спорт кийимида эди. Салом-аликдан сўнг қайнонаси:
-Абдулла деган йигит билан учрашувингиз бор экан. “Ленин йўли”да ишларкан, кечроқ келинг, деб қўйибман, -деди.
-Абдулла… “Ленин йўли” дедими ё …
Газетанинг номи ўзгарганига бир йил бўлди, қолаверса Абдулла деган йигит йўқ. Абдулла ака, деган қоровул бўларди. У ҳам бўшаб, нонвойликка ўтиб кетганига кўп бўлди.
-Ая, мен болаларни олиб кетишим керак. Мени йўқотишга азм қилишибди.
-Ўғлим, ваҳима қилманг, бировни йўқотиш осон иш бўладими?
-Ая, уни билмайсиз. Жиннилиги тутса ўз боласини ҳам йўқотади, ҳали-ку мен…
-Яна бирорта гап ўтди-ми, болам?
-Ош дамлаганман. Меҳмонингизни чақиринг, бир чимдимдан **** олинглар, айланай болам, қўрқманг, Худонинг ўзи асрайди.
-Майли болалар кийинаверишсин. Сиз ошни сузинг.
Миртемир шундай деб ташқарига чиқди ва “Жигули” ичида ўтирган йигитни ичкарига чорлади.
-Миртемир ака, мен овқатланганман, агар бироз вақтимиз бўлса, машинага бензин қуйиб келай. Йўлда борми, йўқми?-деди ҳайдовчи йигит.
-Кузатишаяпти, аблаҳлар. Ҳеч бўлмаса кўринмасдан кузатишса экан. Қанча-қанча ўғри, муттаҳамлар бор, уларни кузатишса-чи?!-деди бироз қизишиб.
-Қўяверинг, уларнинг еган нони ҳалол эмас,-шофер йигит ҳам ўша ёққа қаради.
Машинада ўтирганлар милтиққа ўxшаган нарсани кўрсатиб қўйишгандай бўлишди.
-Суратга олишди. “Фоторужье” дегани шу,-тушунтирди Миртемир.