уз нашри хабар қилди.
Айтилишича, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидаларни сақлаш Халқаро кенгаш) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Агентликнинг Лола Каримова-Тиллаевага таяниб хабар қилишича, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС ташкилотлари ёдгорлик обидасини қуриш лойиҳаси билан танишиб чиққан. Мазкур халқаро ташкилотларининг мутахассислари 2016 йилнинг декабрь ойида Ҳазрат Хизр масжидига сафар қилиб, қурилиш ишларини ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ ҳолда, яъни Бутунжаҳон мероси объектининг тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда амалга ошириш борасидаги тавсияларини Ўзбекистонга йўллаган.
Президент Мирзиёев 25 январда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорда
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуасини барпо этилажаги назарда тутилган эди. http://www.ozodlik.org/a/28415982.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 78