"Мен Самарканд вилоятиданман. Мен ҳозир Россияда ишламоқдаман. Ўзимизда иш йўқку ахир. Иш йўқ эмас, бор. Лекин, "ишга жойлашаман" десангиз, "отангга бор, энангга бор" дейишади.
Туманимизда гилам ва вино заводи бор. Бироқ, ишга жойлашиш учун ёки тоғаси ёки акаси ёки амакиси олиб кириши керак. Шунинг учун Россияда юрибман. Ўзбекистонда иккита қизим ва онам борлар. Уларни боқишим керак. Мен Ўзбекистонда яшаётган пайтим иккита қизимга давлат тарафидан пул бериларди. Россияга келишим билан, пулни тўхтатиб қўйибди. Шунақа қонун борми?"
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! http://www.ozodlik.org/a/28367062.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 105
Ёки уша ёрдам нафакаси дейиладиган булганми?