Бу ҳақда 9 март куни Ўзбекистон меҳнат вазирлиги маълумотига таянган ҳолда Podrobno.uz хабар берди.
Маълумотда айтилишича, вазирлик расмийлари Польшанинг TRADMA, HR AGENCIA, EL-IN, JP CONSTRUCT ширкатлари раҳбарияти билан Варшавада учрашув ўтказди.
Бундан ташқари ўзбек делегацияси Лодзь ва Люблин вилоятларида бўлиб, текстиль ва қишлоқ хўжалиги соҳасида малакали мутахасисларни етказиб бериш масаласини муҳокама қилган. Бу икки вилоятда мутахасислар етишмовчилиги кузатилади.
Лодзь ва Люблин ҳокимлари Ўзбекистон малакали ишчиларни етказиб берса, ўз зиммаларига уларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар берилишини соддалаштириш ва тезлатишга ваъда қилдилар.
Хабарда айтилиишча, Ўзбекистон делегацияси Польша расмийлари билан ўзбек меҳнат муҳожирларини ҳуқуқий ва ижтимоий мухофаза қилиш масаласини ҳам муҳокама қилган. http://www.ozodlik.org/a/28358849.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 55
Узбекистон жахонда энг йирик мехнат кучи экспорт килувчи давлатлардан бири.