Ракеталарнинг камида учтаси денгизнинг Японияна қарашли қисмига тушди. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакат парламентига билдирди.
“Бугун Шимолий Корея тўрт баллистик ракетани деярли бир вақтда отди ва улар тахминан 1000 км масофага учди”, деди Абэ.
Бош вазирга кўра, ракеталарнинг учтаси Япониянинг эксклюзив иқтисодий ҳудуди бўлган сувларга келиб тушган.
Жанубий Корея армияси ҳам Япон денгизига бир неча ракета отилганини билдирди.
Жанубий Корея расмийларига кўра, Сеул ва Вашингтон ҳодиса тафсилотларини аниқлашга уринмоқда.
Жанубий Кореянинг амалдаги президенти Хван Гёан Миллий хавфсизлик қўмитасининг навбатдан ташқари йиғинини ўтказди. Бу ҳақда президент маъмурияти билдирди.
Қандай турдаги ракеталар отилгани ҳозирча номаълум. Шимолий Корея кейинги ойларда бир неча баллистик ракета синовини амалга оширди.
Мамлакат яна АҚШга етиб бора оладиган қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқариш “арафасида” эканлигини билдирган.
Шимолий Корея навбатдаги синовларини АҚШ ҳамда Жанубий Корея 1 март куни ўтказган ҳарбий машқларга жавоб ўлароқ амалга оширган бўлиши мумкин.
Пхеньян бу машқларни қоралади ва уларни “Шимолий Кореяга қарши урушга тайёргарлик”, дея баҳолади.
Шимолий Корея армияси матбуот котиби синовлардан бир кун ўтиб: “АҚШ империалистлари ҳамда Жанубий Кореядаги қўғирчоқ кучлар [Шимолий Корея] остонасида хавфли ядровий уруш машқларини бошлаб юборар экан, бизнинг армиямиз уларга қатъий чоралар билан жавоб қайтаради”, деди.
Шимолий Корея охирги марта баллистик ракета синовларини 11 февралда ўтказган эди. Мазкур синовни АҚШ, Жанубий Корея, Япония, БМТ ҳамда кўплаб бошқа давлатлар қоралади.
Сеулдаги расмийлар навбатдаги синовдан мақсад АҚШ президенти Дональд Трампнинг янги маъмурияти қандай жавоб қайтаришини синаб кўриш эканлигини айтишди.
БМТ Шимолий Корея 2006 йилда илк бор ядровий синов ўтказганидан кейин мамлакатда баллистик ракета синовлари ўтказишни ман қилиб қўйган.
Шимоий Корея етакчиси Ким Чен Ин ракеталар дастаурини АҚШ ва Жанубий Корея агрессиясига жавоб ўлароқ кўради.
АҚШ Пхеньяннинг бош ҳамкори Хитойдан мамлакатни жиловлашда кўмаклашишни сўраб келади.
Корея яримороли 1953 йилда якунланган Корея урушидан кейин техник уруш ҳолатида қолиб келади. Ҳозирда Жанубий Кореяда АҚШнинг 28,5 минг аскари бор.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат мутассадиси Федерика Могерини Шимолий Корея ўтказган ракета синовлари юзасидан фикр билдираркан, бу масалада Токио ва Сеул томонида эканини урғулаб, 6 март куни Брюсселда журналистлар олдида бундай деди:
“Сўзимни ўзим номимдан ва бутун Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгаши номидан Япония ва Кореядаги дўстларимиз билан бирга эканлигимизни изҳор этишдан бошлашга изн берсангиз. Бу дунё дуч келаётган хавфсизлик таҳдидлари жиддий эканлигини ҳамда Европа Иттифоқи, табиийки, минтақадаги қўшниларимиз ҳамда узоқ жойларда хавфсизликни таъминловчи жиддий куч бўлиши шарт эканлигини кўрсатади”. http://www.ozodlik.org/a/28353264.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 59
Уйнашиб уйнашиб бошига бало булади хали.
Япония ва Кореядаги харбий базаларида АКШни ун минглаб аскарлари бор.
Шимолий Корея куролли кучларида хозир хам эски т-56 танклари туртбди. Деярли 100% харбий техникаси утган асрни 50-70 йилларида ишлаб чикарилган совет харбий техникалари.