Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, давлат раҳбари адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, спорт соҳаларида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган 15 қизга ана шу юксак мукофотларни тантанали равишда топширган.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучайтириш, хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, оила асосларини янада мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланган. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида ҳам хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган”, дейилади агентлик хабарида.
Байрам санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан якунланди. http://www.ozodlik.mobi/a/28353126.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 61