Бу ҳақда банк президентри Такехико Накао 4 март куни президент Шавкат Мирзиёев билан Тошкентда бўлган учрашуви пайтида маълум қилди.
Осиё тараққиёт банки делегациясининг Ўзбекистон вазирликлари ва идораларида ўтказган учрашувлари якуни бўйича умумий қиймати 573 миллион доллар бўлган 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланган. Мазкур лойиҳалар кичик бизнес, мева-сабзавотчилик соҳалари, сув таъминоти тизими ва автомобиль йўллари инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.
Осиё Тараққиёт банки 1995 йилдан то шу кунгача Ўзбекистонга 54 лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллиард 100 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак кўрсатган. http://www.ozodlik.mobi/a/28352543.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 39