Кимёвий модда батарея қизиб кетса, автоматик тарзда ишга тушади.
Станфорд университети изланувчилари янги батaрeя ҳақида ёзган мақоласи “Илмий тараққиëт” журналида чоп этилди.
Батареяларнинг электролит суюқлиги ичида қобиқ ичига солинган трифенилфосфат моддаси бор. Батарея ҳарорати 1500C га етса, қобиқ эрийди ва кимёвий қўшилмани чиқаради. Тажрибалар давомида батарея ёнғинлари 0,4 сонияда ўчди.
Жуда кўп мосламаларда литий-ион батареяларидан фойдаланилади, аммо улар ёнғинга сабаб бўлган ҳоллар тез-тез учрайди.
Ўтган йилда Жанубий Кореянинг Samsung ширкати Galaxy Note 7 смартфонларининг қизиб кетиши билан боғлиқ бир қанча ҳолат рўй берганидан кейин ушбу телефон моделини ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди.
Янги смартфон қизиб кетиб, портлагани ҳолати ҳам қайд этилди.
Ширкат муаммони телефондаги батарея келтириб чиқарганини расман тасдиқламаган бўлса-да, мустақил изланувчилар айнан шундай хулосага келди. http://www.ozodlik.mobi/a/28238808.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9