Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрида Реф-Депо ётоқхонасининг 1-қаватида бир нафар фарзандим билан яшайман.
Тепамда турадиган қўшниларим деразасини очиб, сув тўкишади ва аҳлат ташлашади. Ким бу ишни қилганини кўриб, маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси Зокир акага айтсам, у эса "бўлди, сиз уйингизга бораверинг, биз буни ҳал қиламиз" деб айтди. Бироқ, бу ҳолат эртасига ҳам такрорланди. Маҳалла раисига мурожаат қилавериб чарчадим. Йиғлаб туман ҳокимига ҳам борганим ҳеч қандай натижа бермади.
Аҳволим оғирлиги учун туман ҳокимининг қабулига бордим. Ўша пайт бир "Газел" автомашинасида кам таъминланган ва ногиронлар учун озиқ овқат маҳсулотлари келди. Бундай озиқ овқатлар ҳар йили байрамларда берилар экан. Бироқ, шу пайтгача менга берилмаган. Йиғлаб шикоят қилганимдан сўнг, мени қўлимга бир салафан сеткада озиқ овқат тутқазишди.
Бу ётоқхонада фақат свет билан кун кўрамиз. Газ умуман йўқ. Овқатни электропечкада тайёрлаймиз. Свет ўчса, соатлаб келмайди. Хонам музлаб кетади. Ташқари совуқлиги ва хонанинг деворлари бетон бўлгани туфайли, касал аҳволимда совуқ хонада ётибман. Электросетга телефон қилсак, ҳеч кўтармайди. Бир неча марта электросет бошлиғига бордим. Мени қабул қилмади. Бу аҳвол биринчи марта такрорланаётгани йўқ. 2-3 кунлаб ҳам свет бўлмайди. Касал аҳволимда иссиқ овқатсиз ва иссиқ чойсиз қолиб кетаман. Агар электросетни чақирсак, "трансформаторни бир икки жойи куйибди, тузатиш учун бизда нарсаларимиз йўқ," дейди улар.
Ялиниб ва илтимос қилиб ётоқхонадагилар 150-200 минг сўм йиғиб бермагунча, светимизни тузатиб бермайди. Электросет носозликларни ўзлари тузатиб беришлари керак-ку! Улар бунинг учун давлатимизданн ойлик олишади-ку? Ҳақиқат қани?!"
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! http://www.ozodlik.org/a/28203993.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 218
bular xam murosa yolini topiwi kerak aytiwadiku yaxwi gapga ilon inidan yomon gapga pichoq qinidan chiqadi deb