Podrobno.uz нашрининг сешанба куни Миллий хавфсизлик хизматига таяниб хабар беришича, Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Қўшёғоч қишлоғида милиция сержанти Сардор Ҳолдоров томонидан ташкил қилинган яширин қиморхона фош этилган.
30 ёшли сержант қиморхонани ўз уйида ташкил қилган. Яширин қиморхонага уюштирилган текширув давомида Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 21 одам ҳибс қилинди. Уларнинг орасида авваллари бир неча маротаба судланган одамлар ҳам бўлган.
Милиция сержанти Сардор Ҳолдоров ва унинг шериклари Дилшод Камолов, Акром Абдуқодировларга нисбатан жиноят иши очилган ва уларнинг ҳар бири суд ҳукми билан 7 йилданга озодликдан маҳрум этилди. http://www.ozodlik.mobi/a/28201018.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 55