Бу Ислом Каримов 2 сентябрда вафот этганидан буён Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг қўшни Тожикистонга илк расмий сафаридир.
Ҳукуматлараро комиссияга Тожикистон тарафидан бош вазир биринчи муовини Давлатали Саид раҳбарлик қилмоқда.
28 декабрда Рустам Азимовнинг Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон делегацияси Душанбега 26 декабрда бориши кутилган, аммо Имомали Раҳмоннинг Россияга сафари туфайли, бир кунга кечиктирилганди.
Тожикистон ҳукуматидаги манбаларга кўра, музокараларда томонлар икки мамлакат ўртасида виза тартибини соддалаштириш ҳамда темир йўл ва автобуслар қатновини қайтадан очиш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза тартиби 2000-йилда жорий этилганди.
Музокараларда, шунингдек, тарафларнинг янги чегара нуқтасини очишга келишиб олиши ҳам кутилмоқда.
Тожик расмийларига кўра, расмий Тошкент 2017 йил бошида Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотларининг йирик кўргазмасини ташкиллаштиришни режалаштирмоқда.
Ушбу кўргазма ҳошиясида ўзбек ва тожик ишбилармонларининг илк форуми бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар 25 йил давомида босқичма-босқич ёмонлашди: 2000-йиллар бошида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва тижорий ҳамкорлик ярим миллиард доллардан ошган бўлса, 2015-йилда бор-йўғи 12 миллион долларни ташкил этди.
Аммо, Ислом Каримов вафотидан кейин, расмий Тошкент ва Душанбе муносабатларида илиқлашув кузатилмоқда: Сўнгги уч ой ичида бир гуруҳ ўзбекистонлик ишбилармонлар ва тижоратчилар Тожикистоннинг Суғд вилоятига ташриф буюрди; Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбеда президент Имомали Раҳмон билан мулоқот ўтказди.
Тарафлар Душанбе ва Тошкент ўртасида январь ойидан бошлаб парвозларни қайтадан очишга келишиб олди.
Парвозларни икки мамлакатнинг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва "Сомон Эйр" авиаширкатлари амалга оширади.
Тожик расмийлари хабар қилишларича, "Душанбе-Тошкент-Душанбе" қатнови ҳафтада икки марта бўлади.
Кейинчалик траснпорт учоқлари парвозларини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган. http://www.ozodlik.org/a/28199315.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 328