Бу ҳақда хабар қилган olympicboxing.uz сайтига кўра, "Олтин Мангуст" - халқаро мукофоти жаҳон майдонларида юксак натижаларга эришган спортчиларни шарафлаш, спорт анъаналарини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва спорт ривожи ҳисса қўшган мураббийлар, фахрийларни эъзозлаш мақсадида тасис этилган.
Ушбу мукофотга 2009 йили асос солинган. 2012 йилдан буён мукофот халқаро миқёсда берилади.Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига кўра, "Мангуст - 2016" лауреатларини тақдирлаш маросими 2 декабрь куни Одесса шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳасанбой Дўсматов ва Равшан Хўжаев соврин топшириладиган гала-концертда иштирок этиш учун 1 декабрь куни Одесса шаҳрига жўнаб кетишди. http://www.ozodlik.mobi/a/28150339.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 52