Бу ҳақда мактаб раҳбарлари томонидан огоҳлантирилган ота-оналарнинг айтишларича, уларнинг фарзандлари энди беш километр узоқликдаги мактабга пиёда бориб ўқишларига тўғри келади. Кунлар қисқарган қиш палласида фарзандаларининг мактабга эсон-омон бориб келишларидан ота-оналар хавотир олмоқда. Бир неча кун олдин Андижон шаҳридаги 37-мактаб ҳам ремонтга ёпилган эди.
Асака туманининг 59-умумтаълим мактабида таълим оладиган ўқувчилар ота-оналарининг Озодликка айтишича, айни қиш палласида улар мактаб таъмирга ёпилиши ҳақида огоҳлантирилган:
“Ўтган куни мактабда ота-оналар йиғилишига чақиришди. Борсам, мактаб директори Дилфуза опа мактабимиз ремонтга ёпилади экан, шунга энди болларингиз 5 километр узоқликдаги 60-мактабга бориб ўқишларига тўғри келади, деб айтди. Ҳаммамиз ҳайрон қолдик. Нега энди айни қиш палласида ремонт қиляпти, ёзда мана мактаб 2 ой бўш турдику десак, директор опа юқоридан шунақа буйруқ келди, деб айтди”, деди оналардан бири.
59-умумтаълим мактабининг исми сир қолишини сўраган ўқитувчиларидан бирининг Озодликка айтишича, қиш фаслида бошқа мактабга кўчишдан улар ҳам саросимага тушиб қолган:
“Айтишларича, 60-мактабнинг спорт залидан бошланғич синфларга, 2-мактабдан эса юқори синф ўқучиларига жой қилиняпти экан. Бунча масофага боланинг пиёда бориб келишини ўзи бўлмайди. Бундан ташқари йўлда баланд қаватли домлар, очиқ ҳовлилар, хилват жойлар кўп. Ота-оналар асосан шундан хавотир олишяпти. Одатда капитал таъмирлар ёз фаслида қилинарди. Биз ҳам бу ишлардан ҳайрон қолдик”, дейди ўқитувчи.
Асака туманидаги 59-умумтаълим мактабининг директори Дилфуза Жўрабоева, мактабнинг вақтинча ёпилишини тасдиқлар экан, лекин бу ҳақда ҳали узил-кесил қарор чиқмаганини Озодликка айтди:
“Дастурга тушганмиз, лекин ремонт қачон бошланиши аниқ эмас. Қачон давлатдан мактабимиз фондига пул ўтса, ўшанда бошланади. Ота-оналарга тушунтирдик, ҳали ваҳима қилманглар, дедим. Шунга ўзим ҳам боалаларга қийин бўлмасин деб, яқин мактаблар излаяпман”, деди директор.
Дилфуза Жўрабоева мактаб таъмирининг нега айнан қишда бошланаётганини шундай изоҳлади:
“Давлат дастурига тушганидан кейин, иш кўп бўлади. Томни ёпади, иссиқлик системасини ўнглайди. Қурувчиларга болалар халақит бериш керак эмасда. Муҳими мактабнинг капитал таъмирдан чиқиши”, деди Дилфуза Жўрабоева.
Бу, Андижон вилоятида айни қиш палласида мактаб таъмирининг бошланишига оид биринчи ҳолат эмас.
Бир неча кун олдин Андижон шаҳрида жойлашган 37-сонли ўрта таълим мактаби ҳам таъмир ишлари учун ёпилган эди.
Бу ҳақда Озодликка Телеграмм ижтимоий тармоғи орқали хабар берган ота-оналарнинг ёзишларича, болаларнинг янги ўқув жойларидаги шароит жуда ёмон:
“Энг қизиғи шуки, мактаб раҳбарияти ушбу таъмирлаш ишларини ёзда бошлаб, ҳозиргача битирса бўлар эди. Барча болалар ва ота-оналар қийин аҳволга тушиб қолишди. Ўқувчилар ҳар куни бизнинг ҳудудимиздан узоқда жойлашган Енгил Саноат Коллежи ётоқхонасида ўқимоқда. У ердаги шароит жуда хароб аҳволда. Илтимос, бизларга ёрдам беринг! Бу аҳмоқгарчиликдан ким фойда кўради? Айрим амалдорлар ўз ишини билмаганидан, ёки ўз манфаати учун қилган иши туфайли минглаб одам энди сарсон бўлмоқда. Ётоқхонанинг хоналари жуда совуқ ва қоронғи. Свет умуман йўқ.На ошхонаси бор, на яроқли ҳожатхонаси бор. Қисқа қилиб гапирсак, қиш кунларида бу кимга зарур? 37-сонли мактабнинг аҳволи бу ердаги хароб шароитлардан анча яхши эди", деб ёзади ота-оналардан бири.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармасидан бу масалага муносабат олишнинг имкони бўлмади. http://www.ozodlik.mobi/a/maktab-asaka-andijon/28135147.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 28
свет учиб ёниб турса
ёзда бир ойда битадиган иш кишда 3 ойда битади.
Утган йили бизда хам айни кишда мактаб капитал ремонтга берилганди, ота-оналар келишиб шундай тадбир куллашганди.