Россиянинг Новости агентлиги Каримовлар оиласига яқин бўлган манба “Ўзбекистон биринчи президентининг катта қизи Гулнора Каримова ҳаёт”, деб билдирганини маълум қилди.
Манба агентликка Гулнора Каримованинг ўлгани тўғрисидаги хабар ёлғон эканини айтиш билангина чекланган. У Гулнора Каримованинг ҳозир қаерда эканини, унинг оиласи билан боғлиқ вазиятни ошкор этмаган.
Россиянинг “Интерфакс” ва Миллий янгиликлар хизмати агентликлари ҳам ўз манбаларига таянган ҳолда Гулнора Каримованинг вафот этгани тўғрисидаги хабарлар тасдиқланмаганини ёзди.
22 ноябрь куни “Центр-1” Интернет нашри Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг исми сир тутилган ходимига таянган ҳолда Гулнора Каримованинг заҳарлаб ўлдирилгани, унинг жасади 5 ноябрь куни Тошкентдаги Минор қабристонига дафн этилиб, қабри текислаб ташлангани тўғрисида хабар тарқатган эди. http://www.ozodlik.org/a/28134239.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 983