Натижада, маҳаллий ҳокимият 57 ёшли аёл яқинларига эски қабристондан беш юз метр узоқликдан ер ажратиб берди. Ўтган ҳафта Қирғизистон жанубидаги Олабуқа туманида ҳам маҳаллий аҳоли қаршилиги туфайли насронийликни қабул қилган бир аёл уч марта кўмилган эди.
Иссиқ кўл вилоятининг Теплоключенка қишлоғи аҳолиси 21 октябр куни вафот этган 57 ёшли аёлни мусулмонлар қабристонига кўмилишига қаршилик кўрсатди.Улар марҳум Бурулуш Мамбетованинг яқинларига аёл насронийликнинг баптист оқимига ўтгани учун мусулмонлар қабристонига кўмилмаслигини айтганлар.
Жасадни кўмишга ер ажратиш бўйича марҳум яқинлари ва имомлар ўртасидаги музокарада маҳаллий ҳокимят вакиллари қатнашмагани сабабли жасад кўмилмади.
Бурулуш Мамбетованинг синглиси Қалбубу Сидиқбекованинг айтишича, қишлоқ имоми унга агар жасадни кўмгани жой берилса, аҳоли орасида норозилик чиқиб кетиши мумкинлигини айтган:
- Опам вафот этгач имомга борсам, "динини сотиб кетганларга мусулмонлар қабристонидан жой бермаймиз", деди. Сабабини сўрасам, "у Худонинг ери" деган жавоб қайтарди. Ўша ердан жой берса, халқ норози бўлиб тушунмовчилик чиқиб кетишини айтди,- дейди Қалбубу Сидиқбекова.
Туман имоми Асантур Абраҳманов марҳум баптист бўлгани тўғрисидаги унга маълумот боргани ва аёлни яқиндан таниган аҳоли мусулмонлар жой берилмайди, деб норозилик билдирганини айтди:
- Исломда қабр азоби, дегани бор. Одамлар “иймонли ота-онам ётган қабристонга бошқа динда бўлган одамнинг ётиши тўғри эмас”, дейди. “Ота-онамга ҳам қабр азоби тегмасин”, деган халқ жума намозида руҳий жиҳатдан ўзини тайёрлаб олди. Кеча жума намози бўлди. Халқ ўша саволни берди ва бу ўйланадиган масалага айланди, - дейди Ақсу тумани имоми Асантур Абраҳманов.
Унга кўра, мазкур масала кўтарилгач, қозият билан маслаҳатлашилган ва марҳум мусулмонлар қабистонига қўйилмаслиги маълум бўлган.22 октябрь куни маҳаллий ҳокимят, туман имоми ва марҳум яқинлари музокара ўтказиб, эски қабристондан бир қанча йироқ бўлган жасадни кўмишга ер ажратилди.
- Эрталабки маслаҳатлашувда марҳумни кўмиш учун Теплоключенка қишлоғи шимолидаги эски қабристондан беш юз метр олисроқдан ер берилади деган қарорга келдик,- дейди туман раҳбари ўринбосари Элчибек Жантаев.
Марҳумни кўмиш билан боғлиқ тортишувлар оқибатида 21 октябрда вафот этган Бурулуш Мамбетованинг жасади 23 октябрда ерга берилди.Бу Қирғизистонда сўнгги икки ҳафтада насронийликнинг баптист оқимидан бўлган одам жасадини кўмиш муаммоси билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир.
18 октябр куни Қирғизистон жанубидаги Олабуқа туманида насронийликнинг баптист оқимига ўтиб кетгани айтилаётган 78 ёшли Қанигул Сатибалдиеванинг жасади уч марта қайта дафн этилди.13 октябрда вафот этган Қанигул Сатибалдиева маҳаллий аҳолининг кескин норозилиги сабаб икки марта - аввал мусулмонлар қабристонига, кейин эса православ насронийлар қабристонига кўмилди.Олабуқа тумани ҳокимияти жасад учинчи гал қайси қабристонга кўмилганини жамоатчиликдан сир тутмоқда.
Олабуқа туман ҳокимияти вазиятни издан чиқармаслик мақсадида марҳуманинг қайси жойга кўмилганини одамларга эълон қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилинганини билдирди.Қирғизистонда бошқа динга ўтганларни хўрлаган, вафот этгач, кўмишга ер бермаган воқеалар вақти-вақти билан кузатиб турилади.
Қирғизистонда баптистлар фаолияти 1907-1908-йиллари немис миллатидаги оилалардан бошланган. Ҳозирда уларнинг уч минга яқин аъзоси ва 50 ибодатхонаси бор.
Қирғизистонда Дин ишлари бўйича давлат комиссиясига кўра, рўйхатидан ўтиб, расман фаолият олиб бораётган 2800 диний ташкилот бор.Унинг икки мингдан ортиғи мусулмон ташкилотлари ва масжидлари бўлса, қолгани насроний ва бошқа динларга тегишлидир. http://www.ozodlik.mobi/a/28070071.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1 195
23. 2016 - 11:10
"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг мурожаатига қарши мурожаат. Мурожаат бундай бўлади. Ички ОАВларимиз орқали жуда оз миқдорда таҳлилий ма...
“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг мурожаатига қарши мурожаат.
Мурожаат бундай бўлади.
Ички ОАВларимиз орқали жуда оз миқдорда таҳлилий мақолаларни қўйиб борилмоқда. Барчаси мутахассис хулосаси. Аммо бизнинг ўз хулосаларимиз ҳам бор. Бу биз учун муҳим. (“Хулоса ўзингиздан” деб тугалланадиган кўрсатувларимизга эҳтиёж юқори.)
Ҳар йилги октябр-ноябр ойларидаги сохта бензин тақчиллиги биз учун янгилик бўлмай қолди. Ҳар йил шу тақчилликдан сўнг бензин нархи кўтарилади. Монополиячи ташкилотларнинг нуфузи баландлигиданми улар томонидан белгиланган нархга ҳатто Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳам эътироз билдирмайди. Фақат мен эътироз билдираман, шунинг учун ҳам мен ёмонман.
“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси сўнгги кунларда То...Ещё“Ўзнефтмаҳсулот”нинг олди-қочди жавобини очиқчасига таҳлил қиламиз
23. 2016 - 11:10
"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг мурожаатига қарши мурожаат. Мурожаат бундай бўлади. Ички ОАВларимиз орқали жуда оз миқдорда таҳлилий ма...
“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг мурожаатига қарши мурожаат.
Мурожаат бундай бўлади.
Ички ОАВларимиз орқали жуда оз миқдорда таҳлилий мақолаларни қўйиб борилмоқда. Барчаси мутахассис хулосаси. Аммо бизнинг ўз хулосаларимиз ҳам бор. Бу биз учун муҳим. (“Хулоса ўзингиздан” деб тугалланадиган кўрсатувларимизга эҳтиёж юқори.)
Ҳар йилги октябр-ноябр ойларидаги сохта бензин тақчиллиги биз учун янгилик бўлмай қолди. Ҳар йил шу тақчилликдан сўнг бензин нархи кўтарилади. Монополиячи ташкилотларнинг нуфузи баландлигиданми улар томонидан белгиланган нархга ҳатто Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳам эътироз билдирмайди. Фақат мен эътироз билдираман, шунинг учун ҳам мен ёмонман.
“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар кузатилаётгани юзасидан мурожаат билан чиқди, – дейилади мазкур хабарда.
(Энди “Ўзнефтмаҳсулот”нинг баҳоналарини кўриб чиқамиз)
…шаҳримизга вилоятлардан қатнаётган кўпчилик автомобиллар эгалари чайқовчилик ниятида турли йўллар билан керагидан ортиқча миқдорда автобензин олиб чиқиб кетишмоқда…
…аҳоли орасида АЁҚШларда автобензин камайиб кетиши ҳақидаги хабарнинг тарқатилаётгани кўрсатилган…
…айрим автомобиль эгалари ўз уйлари ёки гаражларида автобензинни захира қилиб қўйишга киришишган…
…автомобиллар сонининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги кўрсатилади…
1. Биринчи асосий сабаб, яъни асосий айбдор қилиб кўрсатилганлар вилоятлик чайқовчилар экан. Яъни бунга истеъмолчилар айбдор, дейилмоқда мурожаатда. Буни қарангки, университетда бизга иқтисод соҳаси профессорлари “Мижоз доимо ҳақ”, деб ўргатган. Шундай экан “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясида раҳбар ходимларни қайта аттестациядан ўтказиш керакка ўхшайди.
Эътиборимни торган яна бир муҳим жумла –“…шаҳримизга вилоятлардан қатнаётган кўпчилик автомобиллар эгалари чайқовчилик ниятида…” Энди давлат рақами 01 бўлмаган машиналар учун ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан лимит белгилаймизми? Ёки вилоятлик меҳмонлар АЁҚШга келса, уларга айбдор сифатида ёвқараш қилиш керакми?
Вилоятлик чайқовчи шофёрлар ўз вилоятига ёнилғи олиб кетишини биламиз. Улар шу бензинни халққа сотади. Буни ҳам биламиз. Нима сабабдан Халқ ёнилғини АЁҚШдан эмас, чайқовчидан қиммат нархда сотиб олади? Бунинг устига таркибига сув қўшилган бензинни? Бундан келиб чиқадики, вилоятларда АЁҚШлар барқарор ишламайди.
“Ўзнефтмаҳсулот” фақат Тошкентга ёнилғи етказиб беришга ихтисослашганми? Нега вилоятлардаги ёнилғи тақчиллиги ҳақида эслаб ҳам ўтирмади? Ҳурматимиз шу ергачамиди? Масъул ходимлар аввало узр сўраб муаммога кенгроқ ёндашишлари лозим! Ёки Ўзбекистон фақат Тошкент шаҳридан иборат деб ўйлайдиларми?
2. Миш-мишлар тарқалиши октябр-ноябр ойларидаги ёнилғи нархининг оширилишига ҳам сабабчи бўляптими? Бу миш-мишлардан ким фойда кўришига қараб, миш-миш муаллифлари кимлини тахмин қилса бўлади, фикримча.
3. Миш-миш бўлса, захира ҳам бўлади. Бир сабабни 2 марта келтиришга ҳожат йўқ, таҳ...ЕщёАЁҚШда бензин бўлмаса, истеъмолчи бензинни кимдан олади? Қиммат нархда чайқовчидан олади. Буни кўрган АЁҚШ эгалари арзон нархда бензин сотгиси келадими? Улар ҳам бензинни қора бозорга чиқаради. Қарабсизки, ноқонуний тадбиркорлик авжида! Табиийки Тошкентга тез-тез қатнайдиган шофёрлар ҳам бу қора бозорга ўз “ҳисса”ларини қўшадилар. Менда савол туғилади: қонуний бозорни яксон қилган қорабозорни ким тартибга соляпти?
“Ўзнефтмаҳсулот” фақат Тошкентга ёнилғи етказиб беришга ихтисослашганми? Нега вилоятлардаги ёнилғи тақчиллиги ҳақида эслаб ҳам ўтирмади? Ҳурматимиз шу ергачамиди? Масъул ходимлар аввало узр сўраб муаммога кенгроқ ёндашишлари лозим! Ёки Ўзбекистон фақат Тошкент шаҳридан иборат деб ўйлайдиларми?
2. Миш-мишлар тарқалиши октябр-ноябр ойларидаги ёнилғи нархининг оширилишига ҳам сабабчи бўляптими? Бу миш-мишлардан ким фойда кўришига қараб, миш-миш муаллифлари кимлини тахмин қилса бўлади, фикримча.
3. Миш-миш бўлса, захира ҳам бўлади. Бир сабабни 2 марта келтиришга ҳожат йўқ, таҳлилга арзимайди.
4. Автомобиллар сони йилдан йилга ортиб бормоқда, аммо тепасига “Метан”, “Пропан” деб ёзиб қўйилган шохобчалар ҳам ортяптику! Ўзбекистонда газлаштирилган ва газлаштирилмаган автомобиллар сони ва умумий миқдорга нисбатан улушини ким аниқлаб бера олади менга? Боз устига биз замон билан ҳамнафас яшашни даъво қилаётган эканмиз, нега йилнинг шу вақтларида ҳар йилги сценарий қайтарилаверади? “Ўзнефтмаҳсулот” эса мурожаатдан нарига ўтгани сезилмайди ва барибир нархлар сунъий оширилади?
Доим шундай. Муаммони бартараф этишга аниқ режа топилмаса, “боллада айб йўқ”, деб айбни ё гунг-кар кишига ёки бўлмаса вафот этган одамга юклаймиз…
Юқоридаги барча муаммоларнинг бош сабаби – мутасаддиларимиз жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунга амал қилмаётганликларида. Марҳамат қилиб, қонунга мувофиқ бизга ҳисоб беришсин!