Қонунчилик палатаси расмий сайтига кўра, мазкур қонун лойиҳаси маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ бўлган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, маъмурий қамоқни ўташ принциплари, тартиби, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, қонуний манфаатларини белгилаб бериш, шунингдек, уларда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига, умумқабул қилинган анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг жорий йил 20 октябрь куни ўтказилиши кутилаётган ялпи мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилади. http://www.ozodlik.mobi/a/28062753.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23
19/10/2016
Ёдгор Обид
Келинг, ўйлашиб кўрайлик…
Биз кўпинча ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ёки қўлидан келганича ҳимоя қилишга уринаётган ватандошларни ҳукумат матбуоти ( аслида, матбуотнинг «ҳукуматники» дейишда ҳам ғалатлик бор. Матбуот туб маънода эркин бўлиши, ҳукуматга мансуб бўлмаслиги керак) ва бошқа ҳукумат одамлари томонидан «экстремист»ликда айбланаётганига кўзимиз тушади…
Ҳамманини уйида намоз ўқиши ёки ўқимаслиги ҳам назорат остида…
Ҳар қадамда очиқдан очиқ пора талаб қилиниши, «порасиз ҳам иш битириб бўладими?» деган гаплар оддий ақидага айланиб қолгани ҳақида гапирмай қўяқолайлик…
Деярли ҳарбир оддий меҳнаткаш устидан назорат ўрнатилгани ҳам…
Булар ҳақида оғиз очиб гапириш, ҳақиқатни айтиш — жиноят!
Ҳудди шу сабаб билан қамоқхоналарда йиллаб азоб чекиб ётганлар қанча…
Бундай ҳукумат зўровонлигига, тазъйиқларига, мутлоқ беайбларни жазолаганлари ва жазолаётганларига истаганча мисоллар келтириш мумкин…
Ана, энди, дўппини қўлга олиб, ўйлаб кўрайлик…Тўғри маънода «экстремист» деб кимни айтиш мумкин? Ўз ҳақ — ҳуқуқларини ҳимоя қилишга уринаётганларними ёки ҳукуматнинг ўзиними?!
Масалан, «Ўзбекистонда — экстремист ҳукумат ҳукмрон» деган жумла тўғри бўладими?
Сўраб қўйгим келди…
Ёдгор Обид