Остонадаги Есил туман суди Сейтқази Матаевни мол-мулкини мусодара қилиш йўли билан 6 йилга, унинг ўғли - “ҚазТАГ” ахборот агентлиги бош директори Асет Матаевни эса 5 йилга озодликдан маҳрум этди.
Бундан ташқари, Сейтқази Матаев давлат ва тижорат ташкилотларида масъул лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан уч йилга маҳрум қилинди.
Маҳкама Қозоғистон Журналистлар уюшмаси раисини товламачилик ва солиқдан бўйин товлаганликда айбдор, деб топди. Унинг ўғли эса товламачиликда айбдор топилган.
Суд ҳукмига кўра, ота-бола жазони умумий тартибдаги қамоқхонада ўтайдилар.
Маҳкама Матаевларни суд залида ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Улар маҳкама залини қўриқчилар қуршовида, қўлларига кишан солинган ҳолда тарк этдилар.
Ўтган ҳафта маҳкамада сўнгги сўзини сўзлаган Сейтқази Матаев мол-мулкига кўз олайтирган кимсалар “буюртмасига кўра” таъқиб қилинаётганини айтганди. Шунингдек, у ўзи ва ўғли устидан маҳкамани “сиёсий буюртма” деб ҳам атаган.
Сейтқази ва Асет Матаевлар шу йил февраль ойида қўлга олинганлар, кейинчалик улар уй қамоғида ушлаб турилганлар.
Ота-бола устидан суд 23 август куни Остонада бошланган. Уларга давлат ахборот буюртмасини бажаришда бир неча юз миллион танга маблағ ўмарганлик айби қўйилган. Маҳкама пайтида Матаевлар зиммаларига юкланаётган айбловларни тан олмаганлар.
Ўтган ҳафта сўзлаган сўнгги сўзида Сейтқази Матаев ўзи ва ўғли устидан ўтказилаётган судни “Қозоғистон журналистикаси устидан ўтказилаётган суд” деб атаганди.
- Бу Қозоғистондаги сўз эркинлиги устидан, ифода эркинлиги устидан ўтказилаётган маҳкамадир, - деганди Қозоғистон Журналистлар уюшмаси раиси.
Душанба куни ҳукм ўқилишидан олдин Сейтқази Матаев журналистлар билан суҳбатда ўзининг қамалишига амин экани, барча инстанцияларга шикоят билан мурожаат қилмоқчи экани, қозоқ судлари адолат қилмаган тақдирда халқаро судларга мурожаат қилиш ниятида эканини айтган.
Аввалроқ Қозоғистонда Матаевлар устидан ўтказилаётган суд юзасидан Европа парламенти, Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси, Халқаро матбуот институти ва бошқа ташкилотлар ташвиш изҳор қилгандилар ва қозоқ расмийларини бу журналистларга қўйилаётган барча айбловларни олиб ташлашга чақиргандилар. http://www.ozodlik.mobi/a/28028800.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 20
Бундан ташқари, Сейтқази Матаев давлат ва тижорат ташкилотларида масъул лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан уч йилга маҳрум қилинди.
6 йилга камалган одам кандай масъул лавозимларда ишлаши мумкин?