Аssociated Press агентлиги хабарига кўра, Седеф Кабас телевидение ва ижтимоий тармоқларда "ҳўкиз"га ишора қилган халқ мақолини иқтибос қилгани учун ҳибсга олинган.
У мухолифатга алоқадор Теle 1 телеканалидаги жонли эфирда чиқиш қилиб, «Тож кийган бош доно бўлади, деган жуда машҳур мақол бор. Лекин биз бу ҳақиқат эмаслигини кўриб турибмиз. Буқа саройга кириши билан подшоҳ бўлмайди, сарой молхонага айланади» деган.
Кейинчалик у иқтибосини Twitter саҳифасига ҳам жойлади.
Эрдўғоннинг матбуот котиби Фаҳреттин Алтун журналистнинг изоҳларини «масъулиятсизлик» деб атади.
«Журналист деган шахс нафрат тарқатишдан бошқа мақсади бўлмаган телеканалда президентимизни очиқдан-очиқ ҳақорат қилмоқда», деб ёзган у Twitterда.
Ҳукмрон партия раҳбари ўринбосари Нуман Куртулмуш ҳам Twitter саҳифасида «Миллатимиз сайлаган президентни хунук ва қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиш, аслида миллий ўзликни ҳам ҳақорат қилишдир» дея изоҳ қолдирди.
Маҳкамада Седеф Кабас президентни ҳақорат қилмоқчи бўлмаганини айтди.
Теle 1 канали муҳаррири Мердан Янардағ Кабас хонимнинг ҳибсга олинишини танқид қилди.
Эрдўған 2014 йилда президент бўлганидан бери уни нишонга олиб ҳақорат қилганлик учун ўн минглаб одамлар жиноий жавобгарликка тортилган.
Журналистнинг адвокати Уғур Пойразнинг маълум қилишича, журналист шанба куни Истанбул суд биноси олдида расман ҳибсга олинган. Седеф Кабас мамлакатни тарк этиш мумкинлиги инобатга олиниб, эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.
53 ёшли Кабас ўттиз йиллик фаолияти давомида бир қатор нуфузли телекўрсатувларни олиб борган.
Шанба куни эрта тонгда Тele 1 ва Twitterдаги сўзлари ортидан полиция уни Истанбулдаги уйида қўлга олди.
Тele 1 канали муҳаррири Мердан Янардағ Кабас хонимнинг ҳибсга олинишини танқид қилди.
«Унинг тунда соат 02:00 да мақол туфайли ҳибсга олиниши қабул қилиб бўлмайди, – деди у. – Бу позиция журналистларни, оммавий ахборот воситаларини ва жамиятни қўрқитишга уринишдир» дея иқтибос келтиради BBC.
Ҳукумат расмийлар Кабасни қоралаган, мухолифатдаги сиёсатчилар эса унинг сўз эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилган.
Аssociated Press мақоласида келтирилича, мухолифат партияси етакчиси Мерал Акшенер Кабасни қўллаб-қувватловчи ҳештег билан «бу мафкура кетади, адолат яна Туркияга қайтади», деб ёзган.
Президентни ҳақорат қилиш энг кўпи билан тўрт йиллик қамоқ жазосига тортишга сабаб бўлиши мумкин.
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2014 йилдан буён Эрдўғонни ҳақорат қилганлик бўйича 35.5 мингдан ортиқ иш қўзғатилган, натижада 13 мингга яқин суд ҳукми чиқарилган.
Унинг танқидчиларни оғзини ёпиш сиёсати хорижда хавотир уйғотди ва Туркиянинг иттифоққа қўшилиш ташаббусини тўхтатиб қўйган Европа Иттифоқи билан совуқ муносабатларга олиб келди.
Туркия қонунчиликни ўзгартириш учун халқаро босим остида қолди. Октябрь ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ҳақорат қилганлик бўйича 2017 йилда ҳибсга олинган эркакнинг сўз эркинлиги ҳуқуқи бузилган деган даъво билан чиққан эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 22
Taç giyen öküz akıllanır
Эркак уйланса маъсулят буйнига тушади