Бу ҳақда маълумот тарқатган Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматига кўра, қўшни давлат расмийлари Тошкентга Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 14-15 май кунлари бўлиб ўтадиган 8-йиғилишида иштирок этиш учун келмоқда.
Тожикистон ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.
Айни пайтда жума ва шанба кунлари бўлиб ўтажак Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Қўшни давлат расмийларининг Тошкентга сафари масаласи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўртасида 13 май куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида ҳам муҳокама қилинган.
Мулоқот чоғида Ш. Мирзиёев ва Э. Раҳмон Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омили сифатида Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазият барқарорлашганини мамнуният билан қайд этганлар.
Рамазон ҳайити куни Ўзбекистон президенти Қирғизистон президенти билан ҳам телефон орқали мулоқот қилгани хусусида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 79
Каримов даврида.
Киргизлар Таджиклари ойинига осон келтирарди.
Мирзиаев даврида бу бечора лолизодаларга анча ёрдам килди.
Лекин келажак олдида.
Дост болами ёки коюндаги чаён
за одно спермами кал бошинга суркаб куйсен соч усиб чикади яхшилики билме ити эмиб юрган харами
Кеча сел ювиб кетди уларни.