Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида мунтазам танқид қилинадиган Ғаниевнинг лавозимдаги ҳаëти “ўтда ëнмас, сувда чўкмас” дея таърифланади.
Ғаниевни яхши билган фарғоналик журналистнинг Озодликка айтишича¸ "Шуҳрат Мадаминович ўз табиатига кўра кризис даврининг жасур менежеридир".
"Ҳарбий комендантларга хос хусусият бу. Шуҳрат Мадаминовичнинг тортмасида табел пистолети турганини ўз кўзим билан кўрганман. Пистолетнинг ëнида десант қўшинлари армия альбоми ҳам турган эди. Масалани тез ва эффектив ва маъмурий босим билан¸ баъзан қонунни айланиб ўтиб ечиш у кишига хос хусусият. Ишчи кучи кўп ва ер ўта оз¸ диний низолар доимий мавжуд бўлган¸ этник таркибига кўра кўп миллатли Фарғона вилоятида биринчи раҳбар бўлиш фавқулодда қийин. Аммо Шуҳрат Мадаминович бу ишни мавжуд шароитларда нисбатан қониқарли адо қилди”,- деди суҳбатдош.
Шуҳрат Ғаниев 2012 йилда Фарғона вилояти ҳокимлигига тайинланганидан буён ўтган 8 йил мобайнида ўнлаб можаро марказида қолди. Бу жанжаллар таърифи Шавкат Мирзиëев иқтидорга келган 2016 йилдан бошлаб ўзбек блогосфераси мундарижасидан доимий ўрин ола бошлади.
Жорий йил январида "Америка овози" мухбирига берган суҳбатида Ғаниев “ўзини мазах қилган¸ ўзи ҳақида салбий мақола ëзган ëки аудиосини тарқатган бирор блогерни таъқиб қилмагани ва махсус қидиртириб, жазо бериш истаги ҳам йўқлигини “ айтган эди.
Аммо жорий ой бошида Фарғона вилоят ҳокими ишдан олинишини талаб қилган сўхлик блогернинг қамоққа олиниши, норозиларнинг сўроқ қилингани ортида Ғаниев тургани айтилади.
Фарғоналик журналист Шарифа Мадраҳимовага кўра¸ “Ғаниев ҳеч қачон журналистларнинг дўсти бўлмаган. Доимо журнлистларни таъқиб қилган. Мажлисларда уларнинг баъзи мавзуларида савол беришини тақиқлаб қўйган".
Озодлик билан суҳбатда Мадраҳимова вилоят раҳбари ўзидан "ëмон от" қолдирганини вйтди.
“У кишининг кўп қариндошлари Фарғонада маъсул лавозимларда ишлайди. Укаси ўғит сотиш билан боғлиқ шубҳали схемаларни амалга ошириб келади, деган гумонлар бор. Ғаниев вилоят журналистикаси¸ халқ таълими ва ижтимоий соҳага қўшган бирор ҳисса қўшгани йўқ. Ўзидан ëмон от қолдирди. Бу ëмон от қолдиришга унинг матбуот хизмати ҳам ҳисса қўшди”, - дейди Шарифа Мадраҳимова.
Журналистга кўра, 2019 йилда “Меҳнат шуҳрати ордени” билан тақдирланган Шуҳрат Ғаниев билан боғлиқ жанжалларни бирин-кетин ëзиб чиқилса, у киши ҳақида холис тасаввур ҳосил бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 179
Монархия тугаб демакратия бошлангани рост бўлсин Фарғонам!!!
бурнидан тортиб кетди
Водить за нос