Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 20 август куни соат 23:30 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 1, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар бемор вафот этганини билдирди.
21 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак) ҳамда 44 ёшли Р.А. (эркак) вафот этгани хабар қилинди.
Бу билан Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони камида 256 кишига етди. Вафот этганларнинг 172 нафари Тошкентда, 30 нафари Тошкент вилоятида.
21 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 825 нафарни ташкил этмоқда.
“Янги касалланиш ҳолатларининг 102 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган”,-дейилади хабарда.
Беморлардан 33 442 нафари соғайди. Касалхоналарда 4 127 нафар бемор қолмоқда. Улардан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 592