Маданият вазирлиги матбуот хизматининг 27 май куни Озодликка билдиришича, “музей биносининг шубҳали тарзда сотиб юборилиш масаласини Маданият вазирлиги музейлар бошқармаси жиддий ўрганмоқда ва яқин орада музей давлатга қайтарилади”.
Жорий йилнинг 18 май - Музейлар куни меъмор ва қадимшунослардан иборат фаоллар музей биносининг сотиб юборилгани ва ичидаги экспонатларниг изсиз йўқ бўлгани юзасидан ўз хавотирини ижтимоий тармоқ орқали билдирган эди.
Сурхондарë вилоят хокимлиги мулозимлари Ўлкашунослик музейи биносининг шубҳали тарзда сотилгани ва экспонатларнинг изсиз йўқолгани ҳақидаги Озодлик саволига жавоб бера олмади.
26 май куни президент имзолаган «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда музейлар ахамиятига урғу берилаган.
Ким ошди тарозисидаги музей
Озодликнинг ўрганишича¸ 1970 йилдан бери Ўзбекистон маданият вазирлиги балансида бўлган музей биноси 2015 йилда Узун туман ҳокимлиги балансига ўтказилиб¸ фойдаланилмай ëтган давлат мулки объекти сифатида 2020 йил январь ойида “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали савдога чиқарилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 118