Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг 25 майдан кучга кирган “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилади.
Қарорда қайд этилишича, кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашиш, нуронийларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли энг муҳим масалалар юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари фаолияти ҳақида жамоатчилик, шу жумладан кексалар фикрини тизимли мониторинг ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган нуронийларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ва бу борада таклифлар ишлаб чиқиш, маҳаллаларда нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва шу кабилар Нуронийлар кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланган.
Қарорга мувофиқ, Нуронийлар кенгаши Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари қарори билан ташкил этилади.
Нуронийлар кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.
Ҳукумат қарори билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган.
Нуронийлар кенгаши фаолияти моддий-техник жиҳатдан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар томонидан таъминланади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 151
Куз очиб юмгунча...умр утиб кетади...бу кунларни кейин тополмисиз...
Инсон хаётининг ээээнг яхши даври болалик...ёшлик.
Кандай булишидан катти назар.
Бой буласми..камбагалми..
Фарки йук..
Чунки уша ёшликда..болаликда энг севимли одамлариз сиз билан булади.
Буса хам камда...
-Буни иложи йўқ!
- Майли унда бир кечага, илтимоос. Эртага эрталаб албатта қайтиб келаман.
- Қанақа тушунмайдиган ғалчасан? Буни имкони йўқ деяпманку.
- Хеч бўлмаса бир соатга қайтаринг. Ахир сиз вақт посбонисизку. Болалигимга қайтишни жудаям жудаям истайман. - кўзлари намланди йигитнинг.
Посбон бироз юмшади: - Майли ўн дақиқага ортга қайтараман. Бир йиллик умрингни берасан.
- Розиман, розиман - шошиб қолди йигит.
- Болалигингни ўн дақиқаси учун хозирги умрингни бир йилидан кечаверасанми? Нега? - ҳайрон бўлди вақт посбони.
- Чунки болалигимда ота - онам бор. Уларни жудаям соғиндим. Уларнинг бир дақиқалик дийдори учун нафақат бир йиллик, балки бутун умримнида беришга тайёрман!!!
Йигит йиғларди. Ўкраб юбормаслик учун пастки лабини қаттиқ тишлаб олганди.
Вазирлик тузиш учун давлат бюджетидан, яна миллиардлаб пул сарфланади (албатта қоғозда)...
Ажратилган пуллар "жойрастонига" жойланиб бўлгандан кейин, янги метод ўзини оқламагани учун, янги вазирлик ўз иш фаолиятини тугатади ва яна бошқа бирор жамғарма ёки вазирлик тузиш ҳаракатига тушилади...
Ўзбекистонда қайсидир амалдорга "соққа" керак бўлиб қолса, ё "вазирлик" тузишади ё бирор жарима ўйлаб топишади...
Мусаффо осмон остидаги АҚЛЛИ ЖАНОБЛАР...