Зироат Мирзиёева ва Саида тошқиндан зарар кўрган оиланинг болаларига совға улашди. 2020, 21 май, Сирдарё.
Бугунги суҳбатдошларимиздан Ўзбекистоннинг бир фуқароси сифатида Зироат Мирзиёеванинг нафақат президентнинг турмуш ўртоғи, балки мустақил жамоат арбоби сифатида бўй кўрсата бошлаганини қандай қабул қилаяпсиз, деб ҳам сўрадик.
Журналист Шарифа Мадраҳимова: Яхши қабул қилаяпман. (кулиб) Мен ҳам Президентнинг хотини бўлганимда¸ шундай қилган бўлардим.(яна кулади) Яхши ишлар қилишаяпти. Айниқса, “Замин” деган фонд очишгани яхши бўлди.
Адабиётшунос Хосият Бекмирзаева: ”Зироат Мирзиёева жараённинг олий нуқтасида турибди, халқ унга нисбатан хайрихоҳлик билан қараяпти. Ҳар ҳолда, ҳозирча шундай. Яқин ўтмишдаги Виктория Петровна Брежнева, Татьяна Акбаровна Каримовалардан фарқли равишда сиёсий саводли, дунёқараш ва ташқи кўринишда илғор. Биринчи хоним сифатида жамиятда ўз ўрнига, нуфузига эга бўлиши ўзбек аёлларига ҳам бир туртки бўлса ажаб эмас”.
Француз тили ўқитувчиси Фарида: "Балки Европада кўникиб қолганимдандир, мен учун Зироат Мирзиёеванинг фаоллигида ҳеч қандай ғайритабиийлик йўқ".
Уч суҳбатдошимизга берганимиз саволни шоира Дилором Исҳоқовага бошқачароқ қилиб, хотинлар гапда Зироат Мирзиёева тўғрисида нима деяпти, деб бердик.
Дилором Исҳоқова (кулиб): Хотинлар гап-гаштакда Зироатхоннинг нақадар чиройли эканини гапиришади. Ҳақиқатан жуда келишган аёл. Ҳамма кийими ярашади.
Озодлик (кулиб): Бир аёл иккинчи аёлни мақтамасдику?!
Дилором Исҳоқова (кулиб): Мен мақтайвераман...
Озодлик: Шавкат Мирзиёев бир ўзбек сифатида "ўзбекча" иш тутиб, турмуш ўртоғинининг жамоат ишларига аралашишига йўл қўймаслиги ҳам мумкин эди, халқ ҳайрон ҳам бўлмас эди. Нега бунинг акси бўлаяпти?
Дилором Исҳоқова: Бу тутуми билан Мирзиёев жамиятга қандайдир чуқур маъноли мужда бермоқчи эмас. У имиж яратаяпти, холос. Ҳалигача у ўз имижини яратаяпти. Мен дунёвий одамман, мен бошқачаман. Каримовга ўхшаган бўлмайман. Совет лидерларига ўхшаган бўлмайман, деган муждани бермоқчи жамиятга. Бундан ортиқ мақсад йўқ.
Дилором Исҳоқова жавоб берган саволга бошқа уч суҳбатдошимиздан жавоб ололмадик.
Бироқ тўрттала суҳбатдошимиз ҳам “келажакда ўзбек аёли, хусусан, Зироат Мирзиёева Ўзбекистон президенти бўлиши мумкинми?” деган сўнгги саволга худди келишиб олгандай, худди йиллар давомида ўйлаб, бир хулосага келгандай, саволни эшитибоқ, ўйлаб ўтирмай бир хил жавоб беришди: Йўқ!
Бир суҳбатдошимиз ҳатто уч марта такрорлади: Йўқ, йўқ, йўқ!
Комментарии 100
Танишларимдан бирлари ҳикоя қиладилар…
Бир кун уйимиз томида тузатиладиган жойи чиқиб қолди. Иш қилаётганимда тасодифан қўшнининг ховлисидаги аёлга кўзим тушди. Дарров кўзимни олиб қочолмадим…
Орадан бир неча кун ўтди. Уйимизга узоқроқ шаҳардан меҳмон келди. Кутиб олдим. Меҳмоннинг эҳтироми учун дастурхон тайёрлаб, уйга кириб-чиқиб юрибман. Ошхонадан таомларни олиб уйга кириб кетаётганимда уйнинг пардаси қимирлагандай бўлди. Эътибор бериб қарасам, “меҳмон” ҳовлимиздагиларни кузатаётган экан... Ҳамма ёғимдан муздек тер чиқиб кетди…
Мен шу ондаёқ жиноятимга жазони ўз танидан тўлаётганимни ҳис қилдим. Бошимга тушган калтакни ҳавога ўзим кўтаргандим…
Ҳикоямиз тугади.
Энди аҳволларимизга боқинг, кимлар кимларни томоша қиляпти!?
Кимнинг кўзи эса кимда!?
Демак, сизнинг пардангиз кўтарилишидан қўрқмасангиз, билганингизни қилинг…
Салим АЙЮБИЙ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Эркакни ким бошкаради? Хотин.