Ozodlik Radiosi
added today at 14:45
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 158 беморнинг 73 нафари эркак, 85 нафари аёллардир. Беморлар орасида 5 нафари вояга етмаган болалардир. Бу маълумотни 31 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилди. “Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аксарияти пойтахтимизда муолажа олишмоқда ва улар орасида юртимизнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор”, дейилади расмий баёнотда. Расмий маълумотда айтилишича: “Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида жами д
Ozodlik Radiosi
added today at 14:15
Ozodlik Radiosi
added today at 13:45
Ozodlik Radiosi
added today at 13:15
ПРЕЗИДЕНТ ВА ХАЛҚҚА ОНАНИНГ МУРОЖААТИ: "Халқимдан, президентимдан илтимос қиламан, вилоятликларни Тошкентдан чиқариб юбориш учун карантинни бир кунга қолдиринг! Мен болаларимнинг олдида бўлишим шарт!"
Ozodlik Radiosi
added today at 12:45
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ўн миллион сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилади. Бу борадаги фармонни президент Шавкат Мирзиёев 30 март куни имзолади. Фармон “фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида” қабул қилинган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари 9 май–Хотира ва қадрлаш куни арафасида Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қув
Ozodlik Radiosi
added today at 12:15
Ўзбекистон президенти коронавирус пандемиясига оид яна бир фармонни имзолаши режалаштирилмоқда. Ҳужжат пандемиянинг иқтисодиётга ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган навбатдаги имтиёзлар, преференциялар ва бошқа муҳим чора-тадбирларни назарда тутади. Президент матбуот хизматининг 30 мартда билдиришича, айни пайтда “Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фа
Ozodlik Radiosi
added today at 11:45
Ўзбекистон Қирғизистонга индивидуал ҳимоя воситалари ва экспресс-тестлардан иборат ёрдам жўнатди. Turmush.kg нашрининг ёзишича, Бош вазир Абдулла Арипов топшириғига асосан кўрсатилган ёрдам 29 март куни Ўшга етказиб берилди. Хабарда айтилишича, 10 мингта тиббиёт маскаси ва 900та ҳимоя костюми Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан, 4800та экспресс-тестлар ва регаентлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан жўнатилган. Ушбу воситалар назорат остидаги ҳудудларга коронавир
Ozodlik Radiosi
added today at 11:15
Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинган 23 минг туппдан кўпроқ зарарли олма кўчати ёқиб юборилди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» ахборот хизмати 30 март куни хабар берди. Хабарда айтилишича, Бухоро вилоятининг «Бухоро 2 ТИФ» Ўсимликлар карантини чегара масканида Туркиядан импорт қилинган 23 200 дона олма кўчатида «Бўртма нематода» зарарли организми мавжудлиги аниқланган. “Таъкидланишича, ушбу илдиз бўртма нематода помидор, бодринг, сабзи, пиёз, ғўза экинлари, гилос, ўрик ва бошқа турдаги мевали дарахтла
Ozodlik Radiosi
added today at 10:45
КУН ШЕЪРИ: "Дунёни қутқаринг, сиз уйда қолинг!"
Ozodlik Radiosi
added today at 10:15
Ўзбекистонлик ёшлар жамияти Туркияда қийналиб қолган ватандошларга ёрдам қўлини чўзмоқчи
Туркиянинг турли олийгоҳларида таҳсил оладиган ўзбекистонлик ёшлар жамияти ташаббус билан чиқиб, айни пайт Туркияда қийналиб қолган ватандошларга ёрдам қўлини чўзмоқчи. Маҳаллий ҳомийлар уларни қўллаб-қувватлаяпти. (Видео: VOA Uzbek)
Show more
571 829 participants in the group
Прокуратурага адвокатлар "телеграф хабарлари"ни ҳам кузатиш ваколатини берувчи қонун лойиҳаси кескин норозилик уйғотди 24 март куни Олий Мажлис Сенати “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунга киритилган янги ўзгартишларни маъқуллади. Қонун лойиҳасида, прокурор санкцияси билан адвокатларнинг телефон сўзлашувлари эшитилишига рухсат бериш¸ адвокатларнинг бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга оширадиган сўзлашувлари, хабар ва маълумот узатилишини назорат қилиш кўзда тутилади. Бу ўзгаришлар адвокатлар¸ шунингдек¸ Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаровнинг кескин норозилигига учради. Палата расмий сайтида эълон қилинган б​аёнотда Эрназаров¸ бу лойиҳанинг қонунга зид равишда - ўзининг имзо ва розилигисиз маъқулланганини маълум қилди. Ўзбекистон Адвокатлар палатаси Раиси Алим Эрназаров 24 март куни кечқурун палата сайтида мамлакат адвокатларига мурожаатини эълон қилди. “Албатта, бугун Сенат томонидан маъқулланган, адвокатлик фаолиятимизга тегишли ўзгаришларга менинг ҳам қатъий эътирозим борлигини билдираман. Бу ҳолатдан, адвокат ва Адвокатлар палатаси Раиси сифатида - норозиман. Қонун ҳужжатларида, адвокатларга тегишли қонун ҳужжатлари лойиҳаси, Адвокатлар палатаси Раиси томонидан имзоланиши (розилик олиниши) белгиланган. Бирок, қонунчиларимиз томонидан бу тартибга риоя қилинмади. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Раис Алим Эрназаров, юқорида эсланган қонун лойиҳасига имзо (виза) қуймаган. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, адвокатларимиз жипслигида адвокатлик фаолиятида халқаро стандартларни тадбиқ этишга ҳаракат қилади". Ўзбекистонлик таниқли адвокат Сергей Майоров Озодлик билан суҳбатда қонунга киритилиши кўзда тутилган ўзгаришларни адвокатлар фаолияти дахлсизлигига қилинган навбатдаги дахл деб атади. “Қонуннинг “Адвокатнинг дахлсизлиги” моддасига энди “унинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувларини, хабарлари ва маълумотлари узатилишини назорат қилиш” банди ҳам қўшилган. Бу тўғри эмас. Янги қонунни президент ҳали имзоламаган. Адвокатлар бирлашиб президентга мурожаат қилиб, бу Қонунни имзоламасликка ва уни қайта ишлаш учун қайтаришни илтимос қилмоқчи”. Амалдаги қонунга аниқлик киритган Майоров¸ 1998 йилда қабул қилинган “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра¸ ​Бош прокурор, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг санкциялари билан адвокатнинг уй-жойи, хизмат хонаси ёки шахсий транспортига кириш, телефон сўзлашувларини эшитишга рухсат борлигини эслатиб ўтди. Ўзбекистонлик яна бир адвокат Умид Давлетов Сенат маъқуллаган ўзгаришлар адвокатлар мустақиллиги¸ одил судлов тамойилларига зид экани¸ адвокатлар фаолияти устидан прокуратура назоратини янада кучайтириб юборишини таъкидлади: - Адвокатлик сири бор, адвокатнинг сирини ошкор қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Агар бу қонунни президент тасдиқлайдиган бўлса, прокуратурага хоҳлаган вақтда адвокатлик фаолияти билан боғлиқ информацияларни бемалол кузатиш, телефонларини титкилаш, назорат қилиб бориш имконияти яратиб берилади. Бу адвокатлик фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонунга, адвокатлик сирига тамоман зиддир. Бу қонун одил судлов амалга оширилаётган пайтда томонлар тенглигини чеклаб қўйди. Чунки, прокурорда ваколат бўлганидан кейин, айнан шу иш бўйича адвокат нима ишлар қиляпти, кимлар билан гаплашяпти, ижтимоий тармоқлардан нималарни қидиряпти, бемалол шуларни эшитиб, кўриб ўтириш имкониятига эга бўлди. Бу эса тенглик эмас! Тошкентлик адвокат Руҳиддин Комилов прокуратурага адвокат фаолиятини тўлиқ назорат қилиш ваколатини беришни "мантиқсизлик" деб баҳолади: - Агар адолат ва одил судлов принципига риоя қилинса, прокурор билан адвокат тарозининг икки палласида бир хил вазнда туриш керак. Лекин прокурорга кўпроқ ваколат берилиши, у ўтирган тарози палласини босиб кетди. Чунки прокурорнинг адвокат сўзлашмаларини эшитишининг ўзи одил судловнинг бузилишидир. Бу мантиқсизликдан бошқа нарса эмас. Бош прокуратура адвокатлар норозилигини "асоссиз" деб атади25 март куни Адвокатлар палатаси Раиси Алим Эрназаров эътирози¸ қолаверса¸ ижтимоий тармоқлардаги кескин танқидларга муносабат билдирган Ўзбекистон Бош прокуратураси ​матбуот хизмати "билдирилаётган хавотирлар, талқинлар ўринсиз ва асоссиздир"¸ деди. Бош прокуратура баëнотида ҳам¸ амалдаги​ қонунга мувофиқ ҳозиргача ҳам прокурорларда "адвокатнинг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, унинг почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш каби тезкор-қидирув тадбирларни ўтказишга санкция бериш" ваколати бўлгани таъкидланди. Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасидаги бор-йўқ ўзгариш¸ Бош прокуратура таъкидича¸ тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун прокуратурага адвокатларнинг телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитишдан ташқари, почта, курьерлик жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш ваколатини бериш¸ холос. Бош прокуратура ўз баëнотида қонунга киритилаётган ўзгартишларнинг "адвокатлар дахлсизлигига бирон-бир жиҳатдан таҳдид қилмаслиги¸ улар қонуний фаолиятига ҳеч қандай тўсқинликни вужудга келтирмаслиги"ни алоҳида таъкидлаган.
Фахридин Суонов
26 March
Таталитар кузатув
  • 0
RAXMONOV 007
26 March
  • 3
С Е Р Е Н А 🧜‍♀️
26 March
Нима двоти? 🤔
  • 0
-Расмус- -Кадирович-
26 March
Эски қонунда хам бўлган эканку бу нарса.!?
  • 0
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡
26 March
Хаётимиз кузатувда...
Кучада юриш кузатувда.
Тел.мулокот кузатувда...
Комментлар кузатувда..
Соглигиз кузатувда..
Борлигиз кузатувда..
Эркинлик факат тушда энди..хозирча
  • 3
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡
26 March
Кетсакмикин уззоооокларга...
  • 2
ӨТАБӘK МУҲАММӘДЖАНӨВИЧ⚡
26 March
Бир нарса  бирнарса  бир нарсалааааааа....
  • 0
RAXMONOV 007
26 March
RAXMONOV 007 replied to MADINA
Кетиш керак гавая оролларига
  • 0
RAXMONOV 007
26 March
Автомобилига фақат Ai 92 бензин қуймаса бўлмайдиган Малибу, Каптива ёки иномаркаларни ҳайдайдиган бечораларни ҳам ўйлайдиганлар бор экан-ку! Мана, шу маркали бензинни 200 сўмга тушириб беришибди.

Ai-80 бензин қуядиган Матиз, Нексия, Спарк, Жентра, Жигули кабиларнинг крутой ҳайдовчиларини шундоқ ҳам пули кўп. Просто, эътибор тортмаслик учун қиммат машина минишмайди. Уларни бензини нарҳини туширмасаям бўловради. Наоборот, буларни машинасини нарҳини ошириш керак ))
  • 0
ӨТАБӘK МУҲАММӘДЖАНӨВИЧ⚡
26 March
Адвоқатларинг  хам  юрган ӯғрилааа ,  толъқо  пулингни  шилишни билади,  кутидан бӯк кемиди,
  • 0
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡
26 March
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡ replied to RAXMONOV
Кимсасиз жойларга...
  • 1
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡
26 March
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡ replied to ӨТАБӘK
Когозга ураб гапиринг
  • 1
ӨТАБӘK МУҲАММӘДЖАНӨВИЧ⚡
26 March
Жониздан   туйип  юрипсиз ухшиди  сиз хам, охирги пайтда  охират хақда гапирип юрипсиз, кимсасиз жойларда  нима қилардиз кеттизам дейлик
  • 0
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡
26 March
MADINA ♡♡♡♡♡♡♡ replied to ӨТАБӘK
Шу комментлада сукинганларни эшитмисда
  • 1
Log in or sign up to add a comment