Бу ҳақда, “Ховар” ахборот агентлигининг хабар қилишича, “Тожиктрансгаз” ОАЖ бош директорининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзода 28 январь куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирган.
Тожикистонлик мулозим айни пайтда бу борада қўшни давлат билан музокаралар олиб борилаётгани ва бу масала ижобий ҳал этилишига умид борлигини билдирган.
Шоимзодага кўра, Тожикистон 2019 йилда Ўзбекистондан 17,7 миллион долларга 140 миллион куб метр табиий газ сотиб олган. Агар Тошкент билан музокаралар ижобий якун топса, Душанбе бу йил ўтган йилдагидан 42 фоизга кўп газ сотиб олишни кўзламоқда.
Ўзбекистон ҳар йили Тожикистонга экспорт қилинаётган газ ҳажмини ошириб бораяпти. 2018 йили ўзбек газчилари қўшни мамлакатга 54,6 миллион куб метр газ сотган бўлсалар, 2019 йилда бу миқдор 2,6 баробарга (140 млн куб метр ёки 257 фоизга) оширилган.
Тожикистонга ўзбек газини етказиб бериш 2018 йил баҳоридан тикланган. Унгача газ етказиб бериш 6 йил тўхтаб қолганди.
Ўзбекистондан импорт қилинаётган табиий газдан асосан Тожикистондаги саноат корхоналари фойдаланади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 136
Келмаган Пайитлар
Халий Куни Мендан Кучирвопти
Тожикистонликдан президент сайланиб , соя Тожикистонга караб утиб кетиб колибдими дейман а ???