Керак бўлади:350 г ун, 200г шакар, 200 г маргарин, 2 дона тухум, 1 кг олма, ярим пиёла майиз, ярим пиёла бодом, 50 г қанд упаси, 1стакан сув, хамир қавартмаси, 15 г лимон цедраси, бир чимдим ванилин, туз.
Тайёрланиши:идишга ун, хамир қавартмаси,100г шакар, маргарин, лимон цедраси, тухум, бироз туз соламиз ва тезда аралаштириб, хамир қорамиз. Хамирдан зувала ясаб, зар қоғозга ўраймиз ва 30 дақиқага салқин жойга ёки музлатгичга қўямиз. Олмаларнинг пўстини арчиб, ўртасидаги данакларини олиб ташлаймиз. Йирик тўғраймиз ва чуқур идишга жойлаб, устидан шакар, ванилин ва 1стакан сув соламиз. Паст оловда 10 дақиқа қайнатамиз. Майиз қўшиб, Қалвир ёки элакка солиб, совушини кутамиз. Хамирнинг 2/3 қисмини ажратиб,ёямиз ва қолипга четлари юқоригача бўлган ҳолда жойлаштирамиз. Хамир устидан бодом сепиб, олмали аралашмани соламиз. Қолган хамирни ёйиб, пирог устини ёпамиз ва хамир четларини бирлаштирамиз. Хамирдан бироз олиб қолиб, турли шакллар билан пирогни безашимиз мумкин. Пирогни 175-200 даражали қиздирилган газ печида 45 дақиқа пиширамиз. Тайёр бўлгач, озроқ вақт совутишга қўйиб сўнг қанд упасини сепиб чиқамиз. Олмали пирогимиз тайёр!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9