Предыдущая публикация
Сизни ўйлаб тураман доим,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Кўринмайсиз гуруҳимда ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним?
Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5