/// __
.... ~ Кўзларинг кулади юрагинг пора,
Эҳ, дунё бунчалар бўлмаса тора.
.... ~ Дардингга топилмас наҳотки чора,
Қийналиб кетдингму мусофир синглим?
...~Рўзғорнинг ташвиши сенга қолдиму?
Наҳотки охират замон бўлдиму?
.... ~Эркаклар қирилиб тамом бўлдиму?
Ҳам Она, ҳам Ота мусофир синглим!
... ~Меҳнатни қиласан тинмайин ишлаб,
Қаҳратон совуқда қолдингму қишлаб?
..~Қийналган пайтингда кўзингни ёшлаб Хўрсиниб йиғлаган мусофир синглим.
.... ~ Рост экан аёлнинг қирқтадир жони,
Уйида кутади ул болажони.
.... ~ Кўзига ёш олар соғинган они,
Метин иродали мусофир синглим?
.... ~ Йиғлама бир кунлар ўтади бари,
Ғам ташвиш барчаси кетади нари.
.... ~ Пойингга сочилар дунёнинг зари,
Бахтингга етасан мусофир синглим.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11