Қай томонда олиб бормоқда,
Изингизга бир қараб қўйинг!
Жуда ёмон бўлиб бормоқда,
Қизингизга бир қараб қўйинг!
Ота бўлиб ҳолини сўранг,
Нима кийган устига, қаранг,
Қизболани ҳаёга ўранг,
Қизингизга бир қараб қўйинг!
Бухорийнинг ўсган юртида,
Беҳаёлик авж олди жуда,
Ҳеч бўлмаса жаннат ишқида,
Қизингизга бир қараб қўйинг!
Омонатдир жон билан тани,
Омонатнинг жавоби қани,
Қиз бола - бу отанинг шаъни,
Қизингизга бир қараб қўйинг!
Уҳламасин қалбларда иймон,
Даюс жаннат кўрмас ҳеч қачон,
Бўлмоқ учун жаннати инсон,
Қизингизни бир қараб қўйинг!
Қиз бола - бу сизнинг юзингиз,
Юзингизга бир қараб қўйинг!
Айбдорсиз фақат ўзингиз,
Ўзингизга бир қараб қўйинг!
Қизингизга бир қараб қўйинг!
Қизингизга бир қараб қўйинг!!
Қизингизга бир қараб қўйинг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев