Эяектрон почта (email — electrоnic mail) оддий почта вазифасини бажаради. У бир манзилдан иккинчисига маълумотларни жўнатилишини таoминлайди. Унинг энг асосий афзаллиги вақтга боьлиқ эмаслигида. Электрон хатлар жўнатилган заҳотиёқ манзилга боради ва эгаси олгунга қадар унинг почта қутисида сақланади. Матнли хат, графикли ва товушли файлларни, программ файлларни ўз ичига олиши мумкин.
Электрон хатлар бир вақтнинг ўзида бир неча адреслар бўйича жўнатилиши мумкин. Интернет фойдаланувчиси электрон почта орқали тармоқнинг турли хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, чунки Интернетнинг асосий хизмат программалари билан интерфейсга эга. Бундай ёндошувнинг моҳияти шундаки, хосткомпьютерга талаб электрон хат кўринишида жўнатилади. Хат матни зарур функцияларга киришни таoминловчи стандарт ёзувлар тўпламидан тузилади. Бундай ахборотни компьютер команда сифатида қабул қилади ва бажаради.
Электрон почта билан ишлаш учун программалар яратилган, уларни mail умумлашма номи билан бирлаштириш мумкин. MS ОО5да фойдаланувчилар учун bml программаси қўлланилса, Unixтизимлар учун elm программаси кенгроқ тарқалган. Энг қулай ва фойдаланишга осон программа — Micrоsоft Windоws учун Eudоra дан фойдаланилади. Windоws 95 операцион тизимида электрон почта билан ишлашни Micrоsоft Оutlооk Exрress иловаси таoминлайди. Бу программалар қуйидаги вазифаларни бажаради:
• матнни яратади;
• хат - хабарларни (корреспонденцияларни) ўқиш ва сақлаш;
• хатхабарларни ўчириш;
• адресни киритиш;
• хат - хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш;
• турли хужжатларни, жадвалларни, иловаларни ва бошқа файлларни импорт (қабул қилиш ва керакли форматга ўзгартириш), хатга илова қилиш;
• хатларни мавзусига қараб ажратиш.
Одатда, электрон почта программалари ASCII кодидаги матнларни иккилик форматда хам жўнатади. ASCII кодида фақат матнларни ёзиш мумкин.
Иккилик файлларда хар қандай ахборотни сақлаш мумкин, шу боис аралаш хабарларни (графика ва матн) ва программаларни узатиш учун иккилик тизим қўлланилади.
Унутманг! Мунозараларда иштирок этиш ёки юборилган хат - хужжатлар рўйхатини тузишда хабарни ASCII кодида ёзиш лозим.
Хосткомпьютердаги хар бир фойдаланувчига электрон почта орқали хабарларни қабул қилиш учун алоҳида каталог очилиши мумкин.
Интернет почтасининг кўп вазифали ёйилмаси MIME (Multiрurроse Интернет Mail Extensiоn) махсус стандарти исталган иккилик файлларни, шу жумладан графика, аудиова видеофайлларни белгили хабарга айлантиришга хизмат қилади.
Интернетга чиқиш имкониятига эга бўлган фойдаланувчи электрон почтани тармоқнинг шлюзлар ёрдамида уланган бошқа адреслари бўйича хат жўнатиши хам мумкин. Бу холда турли тармоқлар турлича юбориш усулларидан фойдаланишларини хисоб га олиш даркор. Электрон почта орқали бошқа тармоққа хабар жўнатишда унда қабул қилинган адреслар тизимини қўллаш лозим.
Gорher хизмати
Интернетнинг Gорher хизмати WWWra монанд вазифаларни бажаради. Барча ахборот Gорherсерверда маълумотлар "дарахти" шаклида сақланади. Оорпегнинг бошланьич каталоги мазкур дарахтнинг юқори нуқтаси, қолган барча каталоглар ва файллар эса менюнинг элементлари сифатида кўрилади. Бош менюнинг сатри ёки қуйи менюни ва ёки файлни ўзида акс эттиради.
Gорher матнли, товушли, программали ва х.к. файллар турларини қўллайди .
Usenet телеанжумани
Usenet телеанжуман тизими янгиликларни дунё бўйича барча компьютерлар ўртасида тарқатиш учун ишлаб чиқилган эди. Кейинчалик у бутунлай Интернетга уйьунлашиб кетди ва эндиликда Интернетда барча хабарларни тарқатилишини таoминламоқда.
Телеанжуманлар Usenet таркибига кирувчи мунозара гурухларидир
Телеанжуманлар иерархик тамойил асосида тузилган бўлиб, юқори даражага еттита асосий рукнлар тўғри келади. Ўз навбатида, рукн рукнларга эга бўлади. Натижада файл тизимларини эслатувчи дарахтсимон шакл юзага келади. Асосий рукнларни қуйидагиларга ажратиш лозим:
сотр компьютерлар билан боьлиқ мавзулар;
scl илмий тадқиқотлар сохасидаги мавзулар;
news Usenet маълумотлари ва янгиликлари;
sоc ижтимоий тематика;
talk мунозара.
Бундан ташқари, махсус рукнлар ва телеанжуманларнинг минтақавий тақсимоти мавжуд.
Usenet хизматига киришни телеанжуманларни танлаш, хабарлар оқими билан ишлаш, хабарларни ва уларнинг жавобларини ўқишга имкон яратадиган махсус программалар бошқаради. Мазкур программалар телеанжуманларга обуна қилиш вазифасини бажаради.
Файлларни FTР протоколи ёрдамида узатиш
Электрон почта, биринчи навбатда, турли компьютер тизимлари ўртасида матнли маълумотни алмашишга хизмат қилади. Интернет тармоқи дан фойдаланувчилар учун алоҳида файллар ва яхлит программаларни алмаша олиш имконияти муҳим ахамият касб этади.
Интернетда учрайдиган турли операцион тизимлар ўртасида маълумотларни узатишни таoминлаш учун фойдаланилаётган қурилмадан мустақил ишлайдиган FTР (File Transfer Рrоtоcоl) файлларни узатиш протоколи қўлланилади. Протокол икки компьютер ўртасида файлларни кўчиришни таoминлайди хамда Интернет тармоқи мижозига бир неча файлларни олиш имкониятини яратади. Фойдаланувчи тармоққа уланган компьютерларда мавжуд турли файллар ва программалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Ушбу протоколни амалга оширувчи программа Интернетдаги кўплаб FTРсерверлардан бири билан алоқа ўрнатишга йўл очади. FTР сервер файллари билан фойдаланиш мумкин бўлган компьютердир. FTРмижоз программали маълумотларни узатиш протоколини бажарибгина қолмай, FTРсервер каталогини кўриб чиқиш , файлларни излаш ва маълумотларни жойлаштиришни бошқариш учун қўлланиладиган бир қатор командаларга эгадир.
Unix ёки MS ООЗда ишлашда фойдаланувчи FTРсервер билан алоқа ўрнатиш учун фойдаланувчи FTР командасини киритиши лозим, сўнг унинг манзили ёки домен номи киритилади. Агар алоқа ўрнатилган бўлса, фойдаланувчининг номини киритиш таклиф қилинади. Серверда қайд қилинмаган фойдаланувчи "anоnymus" номини танлаб муайян файллар ва программалардан фойдаланишга рухсат олади. Агар паролp сўралса, электрон почтадаги шахсий манзилни киритиш мумкин. Мазкур амалларни бажаргандан сўнг FTРсервер билан ишлашга йўл очилади.
Диккат! Файлшрни узатишнинг асосий резкими ASCII коди орқали узатишдир. Иккилик кодларни узатиш учун binary командасини киритиш лозим. Фаол резкимни аниқлаш status командасини киритиб амалга оширилади.
Аксарият FTРсерверлар операцион тизим бошқаруви остида ишлаши туфайли ушбу тизимда ишлаш технологияси компьютер команда сатрида командаларни киритишни талаб этади ва фойдаланувчининг мазкур режимдаги ишини бирмунча мушкуллаштиради.
Windоws 95 операцион тизими WS_FTР программаси билан ишлашга имкон яратади, бу FTР серверлари билан ишлашда анча қулайлик туьдиради.
Яна бир усул WWWHHHr Micrоsоft Интернет Exрlоrer, Netscaрe Navigatоr каби илова навигаторларини қўллашга асосланади.
Бошқа компьютерлар билан ўзаро алоқа (Telnet)
Telnet бошқа компьютер билан алоқага киришишни таoминлайди, Telnet орқали алоқани ўрнатиб фойдаланувчи бошқа компьютерда гўёки "ўзиники" билан ишлаётгандек ишлаши мумкин, яoни назарий жиҳатдан барча ресурсларга эга бўлади. Бу фақатгина маълумолардан фойдаланши очиқ бўлган холдагина мумкин. Амалда Telnet киришни очиб беради, аммо ўзаро алоқани ташкил этиш чет компьютер орқали белгиланади. Интернет хизматларининг икки тури турли серверларга Telnet орқали боғланишни талаб этади, булар: кутубхона каталоглари ва электрон эoлонлар доскаси (BBS).
Telnet программаси фойдаланишга жуда қулай. Унинг ёрдамида тармоққа уланган бирон - бир компьютер билан алоқа ўрнатиш учун унинг Интернетдаги тўлиқ манзилини билиш кифоя. Керакли компьютер билан уланишда командада унинг манзили кўрсатилади. Уланиш жараёнида хосткомпьютер фойдаланувчининг номини сўрайди. Чет тизим билан ишлаш учун фойдаланувчи унга кириш хуқуқига эга бўлиши шарт. Хосткомпьютерга уланиш муфаққиятли тугаллангандан сўнг фойдаланувчи қўлланилаётган терминал турини кўрсатиши керак. Фойдаланувчига қулайлик яратиш мақсадида хосткомпьютер, одатда, қўлланма маълумотни чақириб олиш усулини кўрсатиб беради.
Чет тизим билан ишлаш сервердаги ва мижознинг программалари фақат уланиш протоколини таoминлайдиган "шаффоф" режимда хамда мижоз сервер командалари тўпла
Lycоs
НТТР://www.lycоs.cоm/
1994 йилнинг охиридан ишлаётган қидирув системаси. Энг кекса оммавий қидирув системалардан бири бўлиб, кенг фойдаланувчилар доирасига эга.
НТТР://www.dejanews.cоm/
НТТР://www.shareware.cоm/
Қуйидаги жадвалда оммабоп қидирув системаларидан фойдаланиш рейтинги кўсаткичлари келтирилган. Жадвалда Yahоо қидирув системаси фойдаланувчилари сони салмоқли эканлиги яққол кўринади.
№
Қидирув система
2000 йн.1 январp ойнда
Номи
фойдаланганлар сони
1.
Yahоо.cоm
44.698.000
2.
Lyeоs.cоm
/ 27.121.000 /
3.
Gо.cоm
19.487.000
4.
Excite.cоm
15.552.000
5.
Altavista.cоm
11.969.000
6.
Snaр.cоm
10.923.000
7.
Lооksmart.cоm
8.812.000
8.
AskJeeves.cоm
7.631.000
9.
Gоtо.cоm
7.208.000
10.
Iwоn.cоm
6.480.000
Россия оммавий қидирув системалари
Rambler
НТТР:// www.rambler.ru Россия энг катта қидирув системаси. 10500 Россия серверларида қидирув олиб боради.
Апорт
НТТР:// www.aроrt.ru/ Қидирувни ЮбООдан ортиқ Россия ва инглиз тилли серверларда олиб боради. Сўровни рус тилига таржима қилади.
Yandex
НТТР:// www.yandex.ru/ 9000 та Россия серверини ўз ичига олган қидирув системаси.
Tela
НТТР:// www.tela.dux.ru/ 1000 Россия серверини қамраб олган DUX компаниясининг қидирув системаси.
All Stars
НТТР:// www.stars.ru/ Ахборот ресурслари бўйлаб маълумотномали қидирув системаси.
Улитка
НТТР:// www.ulitka.ru/ Internet нинг рус тилидаги ресурсларига эга бўлган энг ёш қидирув системаси.
Ўзбекистон қидирув системалари
Assalоm InterNet
НТТР:// www.assalоm.uz/ Ўзбекистондаги биринчи қидирув системаси. Ресурсларини кўпайтириш имкониятлари мавжуд.
Welcоme tо Uzbekistan
НТТР:// www.gоv.uz/ Ўзбекистон Республикаси хукумати сахифаси. Иловаий ахборот, Олий мажлис қарорлари ҳақида маълумот беради.
Uzbekistan-Reference
НТТР:// www.bооk.uz/ Ўзбекистон Республикаси ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади. www.freenet.uz Республика интернет ресурслари ҳақидаги маълумотлар келтирилади. www.baht.uz Оммабоп маълумотлар тўплами. www.esezam.uz Марказий Осиё, Кавказ ва Россия информацион портали. Худуд интернет ресурслари ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Мамлакатларга оид энцеклопедик маълумотлар келтирилган.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев