HTML тили
• HTML - ҳужжат тузилиши
• HTML тили операторлари
• Мантиқий ва физик форматлаш тэглари
• HTML объектлари ва улардан фойдаланиш.
WWW системасидан қандайдир ҳужжат ёки хабар олсангиз, экранда яхши форматланган, ўқиш учун қулай матн пайдо бўлганини кўрасиз. Бу WWW ҳужжатларида қандайдир маълумотларни экранда бошқариш имконияти ҳам мавжуд эканини англатади. ҳужжатлар тайёр, сиз фойдаланувчининг қайси компьютерда ишлашини билмайсиз, ҳужжатлар аниқ бир компьютер платформаларига мўлжалланган ёки қайсидир формат билан сақланишини олдиндан айта олмайсиз. Компьютерда ишлаётган фойдалановчи қайси терминалда ишлашидан қатьи назар, яхши форматланган ҳужжатни олиши керак. Бу муаммони HTML андоза тили ҳал қилади. HTML (Hyper Text Markup Language - гиперматний белгилаш тили) WWW системаси учун ҳужжат тайёрлашда ишлатилади. HTML ҳужжатнинг тузилишини ифодоловчи унча мураккаб бўлмаган буйруқлар мажмуидан иборат. HTML буйруқлари орқали матнларни истаганча шаклини ўзгартириш, яъни матннинг маълум бир қисмини ажратиб олиб бошқа файлга ёзиш, шунингдек бошқа жойдан турли хил рангли тасвирларни қўйиш мумкин. У бошқа ҳужжатлар билан боглайдиган гиперматний алоқаларга эга.
HTML - ҳужжат тузилиши
HTML тили андозаси бўйича ҳужжатга <HEAD> ва <BODY> ларини киритиш тавсия этилади. Браузер HTML ҳужжатни ўқиганида, уларнинг борлиги ҳужжат бўлимларини аниқ кўрсатади. Агар улар бўлмаса ҳам браузер HTML ҳужжатни тўғри ўқийди, лекин ҳужжат бўлимлари бир - биридан ажралиб турмайди.
Шундай қилиб, тўғри тузилган HTML ҳужжат қуйидаги тузилишга эга:
<HEAD>
саҳифаларга оид маълумот
< / HEAD>
<BODY>
ҳужжатнинг мазмуни
< / BODY>
бунда <HEAD>, < / HEAD> орасида жойлашган сарлавҳага оид маълумот қисмида одатда фойдаланувчига аҳамиятсиз, лекин браузер учун керакли маълумот берилади.
<BODY>, < / BODY> орасига эса тўлалигича унинг операторлари кетма - кетлиги жойлаштирилади.
HTML тили операторлари
HTML тили операторлардан ташкил топади. Уларнинг баъзилариин кўриб чиқамиз.
<!--...--> - изоҳ. Шу белги орасида жойлаштирилган ихтиёрий матн изоҳ деб каралади.
<A>...</A> - ҳужжатга гипералоқани ўрнатиш. Ушбу гипералоқа олиб борувчи URL тарифловчиси, HREF = / /www.goantipast.html>. A</> кўринишидаги гипералоқа сифатида тасвирланувчи ихтиёрий сўзлар.
<ABBR>...</ABBR> - ўз матнини аббревиатура (қисқартма) сифатида аниқлайди.
<ACRONYM>...</ACRONYM> - аббревиатураларни белгилаш учун ишлатилади. У орқали акронимларни (аббревиатуралардан иборат сўзларни) белгилаш тавсия этилади.
<ADDRESS>...</ADDRESS> - ҳужжат муаллифини белгилаш ва адресини кўрсатиш учун ишлатилади.
<B>...</B> - матнни қалинлаштирилган шрифт билан тасвирлайди.
<BASEFONT>...</BASEFONT> - ҳужжатда аввалдан қабул қилинган шрифтни ўлчами, тури ва рангини кўрсатиш учун ишлатилади.
<BIG>...</BIG> - катта ўлчамдаги матнни кўрсатади.
<BLINK>...</BLINK> - ўчиб - ёниб турувчи матнни тасвирлайди.
<BODY>...</BODY> - Webварақни тўлдирувчи матн, дескрипторлар ва бошқа маълуматларни аниқлайди.
<CAPTION ALING=(TOP ёки BOTTOM)>...<CAPTION> - жадвал сарлавҳаси тэги.
<CITE>...</CITE> - китоб номлари ёки цитаталар ва маколаларда бошқа манбаларга мурожаат ва ҳ.з.ларни белгилаш учун ишлатилади.
<CODE>...</CODE> - ўз матнини программа кодининг катта бўлмаган қисми сифатида аниқлайди.
<DEL>...</DEL> - ўз матнини учирилган сифатида аниқлайди.
<DFN>...</DFN> - ўз матн қисмини таъриф сифатида аниқлайди.
<DL>...</DL> - таърифлар рўйхатини кўрсатади. Ичида <DT> тэг орқали аниқланаётган термин, <DD> тэг билан эса абзац ўз тарифи билан аниқланади.
<EM>...</EM> - матннинг зарур қисмларини ажратиш учун ишлатилади. Одатда бу қўлёзмали кўринишлардир.
<FONT>...</FONT> - шрифт параметрларини кўрсатади. Параметрлар: FACE (шрифт тури), SIZE (шрифт ўлчами) ва COLOR (шрифт ранги).
<H1>...</H1> - биринчи поғона сарлавҳалари. Энг катталари.
<H2>...</H2> - иккинчи поғона сарлавҳалари. Умуман олти хил сарлавҳалар мавжуд. Уларнинг қолган тўрттаси <H3>,<H4>,<H5>,<H6> билан белгиланади.
<HEAD>...</HEAD> - сарлавҳани аниқлайди, ҳужжат ҳақидаги маълумотни кўрсатади. Масалан, номи.
<HR> - горизонтал чизиқ (чизгич) қўяди.
<HTML>...</HTML> - сизнинг ҳужжатингизни кодлаштиришда ишлатиш учун тилни аниқлайди. Очувчи ҳужжатни бошида, ёпувчи эса охирида жойлаштирилади.
<I>...</I> - матнни қўлёзма шрифт билан тасвирлайди.
<IGM> - расм жойлаштиради. Масалан:<IGM SRC=»MUST.JPG»>, бу ерда Must - сизнинг Web варагингиздаги файл билан битта каталогда турган расм номи.
<INS>...</INS> - ўз матнини орасига жойлаштириш каби аниқлайди.
<KBD>...</KBD> - матнни фойдаланувчи томонидан клавиатура орқали киритилгагн каби аниқлайди. Одатда миноширин шрифт билан тасвирланади.
<LI>...(</LI>) - рўйхатдаги ҳар бир элемент бошланишини аниқлайди.
<OL>...</OL> - тўлиқ тартибланган рўйхатни аниқлайди. LI – унинг элементлари.
<P>...(</P>) - битта абзациннг бошланишини аниқлайди.
<PRE>...</PRE> - олдиндан форматланган матнни аниқлайди.
<Q>...</Q> - қисқа цитаталарни матн сатрида белгилайди. Одатда қўлёзма шаклида тасвирланади.
<SAMP>...</SAMP> - матнни намуна сифатида белгилайди.
<SMALL>...</SMALL> - кичик ўлчамдаги матнни кўрсатади.
<SPAN>...</SPAN> - матн қисмининг хоссаларини бекор қилиш зарур бўлганда ишлатилади (<DIV> га каранг).
<STRONG>...</STRONG> - матннинг муҳим қисмларини ажратиш учун одатда қалин шрифт кўринишида бўлади.
<TABLE BORDER > - рамка қалинлиги.
<CELLSPAICING > - қўшни ячейкалар орасидаги масофа.
</TABLE> - жадвални аниқлайди (<TR>, <TD>, <TH>га қаранг).
<TD>...</TD> - жадвал сатрида алоҳида ячейкани рамкага олади.
<TH>...</TH> - жадвал сарловҳа ячейкаси учун ишлатилади.
<TITLE>...</TITLE> - сарлавҳани ташкил этади.
<HEAD>...</HEAD> - дисклар ичида жойлашади.
<TR>...</TR> - жадвалда сатрнинг боши ва охири.
<U>...</U> - матнни остки қисми чизилган ҳолда тасвирлайди.
<UL>...</UL> - тула тартибланмаган рўйхатни аниқлайди.
<VAR>...</VAR> - программа ўзгарувчилар номларини белгилайди. Одатда курсив кўринишда бўлади.
Мантиқий форматлаш тэглари
<ABBR>...</ABBR> - матнни қисқартма шаклида тасвирлайди.
<ACRONYM>...</ACRONYM> - қисқартмаларни белгилаш учун ишлатилади.
<CITE>...</CITE> - цитаталар, китобларнинг номлари, бошқа манбаларга мурожаат қилиш.
<CODE>...</CODE> - ўз матнини программанинг кичик қисми сифатида белгилайди.
<DEL>...</DEL> - ўз матнини ўчирилган деб белгилаш.
<DFN>...</DFN> - ўз матн қисмини таърифланган кўринишда сақлайди.
<INS>...</INS> - ўз матнини қуйилувчи сифатида белгилаш.
<EM>...</EM> - матн қисмларини муҳим курсив билан белгилаш.
<KBD>...</KBD> - матнни клавиатурадан киритиш деб белгилаш. Одатда бир хил шрифт ишлатилади.
<Q>...</Q> - матнда қисқа цитаталарни курсив шаклида белгилайди.
<SAMP>...</SAMP> - матнни мисол сифатида белгилайди.
<STRONG>...</STRONG> - матннинг муҳим қисмини ажратиш учун қилинган шрифт сифатида белгилайди.
<VAR>...</VAR> - программа ўзгарувчиларини номини белгилайди. Одатда курсив шаклида бўлади.
Физик форматлаш тэглари
<B>...</B> - матнни қалин шрифтда тасвирлайди.
<I>...</I> - матнни курсив шрифтда тасвирлайди.
<U>...</U> - матнни остки қисми чизилган ҳолда тасвирлайди.
<STRIKE>...</STRIKE> и <S>...</S> - матнни горизонтал чизилган шаклда тасвирлайди.
<BIG>...</BIG> - катта ҳажмдаги матнни чиқаради.
<SMALL>...</SMALL> - кичик ҳажмдаги матнни чиқаради.
<SUB>...</SUB> - матнни сатрдан пастроққа суриб, уни кичикроқ шрифт билан чиқаради.
<SUP>...</SUP> - липиллаб, тез - тез ёниб ўчиб турадиган матнни тасвирлайди.
<BLINK>...</BLINK> - матнни тез - тез ёниб ўчадиган кўринишда тасвирлайди.
<SPAN>...</SPAN> - матнни хоссаларини беришда ишлатиладиган бўлакни бекор қилиш.
<FONT>...</FONT> - параметрлар FACE шрифт параметрларини кўрсатади. SIZE (шрифт ўлчови) ва COLOR (шрифт ранги).
<BASEFONT>...</BASEFONT> - ҳужжатда ошкормас равишда фойдаланадиган, шрифтнинг ўлчови, тури ва рангини кўрсатишда фойдаланилади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев