)😔
Сўнги сўзим айтмоққа мана
Мажбур мактуб йўлладим яна
Сизга сўзим етиб борганда
Бу дунёда бўлмайман она..
Йўқ йўқ сира йиғламанг она
Мажруҳ кўнглиз тиғламанг она
Шўр пешонам қисматларини
Қиёматга қолдирдим она
Орзуларим осмон эди я
Армонларим бағрим тилди я
Кетар бўлдим мангу йўл олиб
Сабирларни сўнги тўлди я
Бағрингизда ўсдим лоладек
Бу дунёда танхо боладек
Мехрингизни бердизку аммо..
Тингламадиз мени онадек
Энди эса нур бўлиб кетдим
Жаннатларда хур бўлиб кетдим
Бу дунёга сиғмадим нетай
Азоблардан кул бўлиб кетдим
Ўзга уйда келин бўлмоқлик
Қул бўлмоқлик эмаску она
Сиздан ўзга суянчиғим йўқ
Дардим биров билмасди она
Қизлик уйим ташлаб келгандим
Орзуларим бошлаб келгандим
Тақдир менга кулмади нетай..?
Кўзларимни ёшлаб келгандим
Айибларни сенда деб бари
Ўзингиздан қилдингиз нари
Нима қилай..қайларга борай?
Чиқарган қиз дедингиз нари..
Азиз бошим хўрликка кўнди
Пешонамга тамғалар қўнди
Бу дунёга тўймайин кетган
Очилмаган бир гулиз сўнди..
Мен ҳам бахтли бўлмоқ истардим
Мехирларни кўрмоқ истардим
Жигарларим ачинмаса гар
Бу дунёда яшаб нетардим..
Қайна дедим,эримни дедим
Турмуштларни муштини едим
Хўрлик кўриб ўзга қўлида
Бу дунёдан эртароқ тўйдим
Дуо қилинг энди онажон
Жаннатларда юрсин қизингиз
Бу дунёда кўрмаган бахтни
У дунёда кўрсин қизингиз.."
Қиз узатган азиз оналар
Мехри улкан ғамхўр оталар
Бир бор фикр қилинглар энди
Кимга етар оху нолалар..
Эзгу бўлсин хамиша тилак
Етим бўлиб қолмасин гўдак
Хўрлик учун туғилмаганку
Дилбандингиз сиз учун керак!!!
Muzaffar Diyor
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев