Туйг'уларим бирма бир ёнсин.
Унутаман деманг илтимос,
Орамизда нимадур қолсин.
Висолингиз серхашам чу'ққи,
Чиқолмайин умидлар толсин.
Айро кетган ишқимиз хаққи,
Орамизда нимадур қолсин.
Дил хонамнинг нақши эдингиз,
Қолманг шу дил ёниб ёлворсин.
Сиз мен учун яхши эдингиз,
Орамизда нимадур қолсин.
Кетинг майли ёнсин бу юрак,
Минг азобда қолсин бу юрак,
Хали сизни қумсасам керак,
Орамизда нимадур қолсин.
Чорлар мени мухаббат сайли,
Утиб кетган йиллар туфайли,
Қисматимни қарг'айин майли,
Орамизда нимадур қолсин,
Энди қолмоқ айтинг не учун,
Мухаббатни осдилар бугун,
Унутилиб кетмаслик учун,
Орамизда нимадур қолсин.
Девона денг девонаманда,
Оловда ишк, мен ёнаманда,
Тиланчи денг ёлвораманда,
Орамизда нимадур қолсин.
Бир гап айтинг битта гап айтинг,
Бедор юрак бироз дам олсин.
Ёнимгамас ёдимга қайтинг,
Орамизда нимадур қолсин.
Хижронингиз курсатсин кучин, Майдалансин гурур чилпарчин,
Дилда согинч яшаши учун,
Орамизда нимадур қолсин.
Юмилгунча хайрихох кўзлар,
Кўмилгунча бу ишқий сўзлар,
Ювилгунча биз босган излар,
Орамизда нимадур қолсин....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1