Салима фарзандини бағрига босар экан: " Оналик бахтини муяссар қилган Аллохим ўзингга шукур " - деди шивирлаб. Фарзандининг юз - кўзларига узоқ тикилди. Илохим умри - кунинг узоқ, рисқи - рўзинг мўл, бахтли - тахтли қиз бўлгин болажоним, - деб астагина ўпиб қўйди .Гулдай нозик , гўзал, ифоридай ширин ,нозли қиз бўлсин деб Гулноза исмини қўйишди. Гулноза вақт сайин улғаярди. Улғайган сари ота - онаси ширин қизим, асал қизим, - дея эркалашарди . Қилиқлари ёқимли ,тиллари бурро қиз бўлиб хаммани ўзига қаратарди. Мактабга қатнай бошлади .Салима хавасли аёл бўлгани учун Гулнозани мактабга ўзгача кўзга ташланадиган чиройли қилиб кийинтириб юборарди . Гулноза билан дугона бўлиш учун шўх шоддат қизлар талпинарди. Гулноза аксинча хеч ким ўйинга қўшмайдиган ,билими паст, кўримсиз қизлар билан ўйнарди. Хамма қизлар онасига ўхшашни хавас қилса, Гулноза эса отасига ўхшашни хавас қиларди . Чунки отаси шўх - қувноқ, хамма билан тил топишиб кетадиган, гапига хам ишига хам уддабурон одам эди. От минишни яхши кўрарди .Отаси оддий ишчи, чорвачилик қиларди. Бир гектар ерлари бўлиб, ерга мевали дарахт эккандилар. Бахор келиши билан дарахтлар орасига экин - тикин экардилар. Онаси уй бекаси. Гулнозадан сўнгра Салима икки ўғил бир қизни дунёга келтирди. Салима фарзандлар тарбияси билан шуғулланарди. Шу қаторда эрига экин - тикин ишларида ёрдам қиларди. Бу оила махаллада ўзига яраша обрў - эътиборга эга, хамма хавас билан қарарди.
Гулноза 13 ёшга кирганда онасига уй ишларида ёрдам қиларди. Овқат пиширишми, кир ювишми, отиз - челга қарашми, хаттоки хамир қилиб нон ёпишми хаммасини қиларди . Ёши улғайган сари Гулноза чиройли ,қадди - қомати келишган кўзга яқин қиз бўлганди. Синфдош дугоналари Гулнозани чиройига хавас ва хасадла боқишарди Унинг оппоқ чиройли қўлларига , нозик гўзал бармоқларига қараб : "— Сен хеч хам иш қилмайсан , бу нозик бармоқлар чиройли қўллар шундан далолат беряпти, - дея хазил қилишарди. Гулноза эса кулиб: "— Мен қиладиган ишимни биттасини хам сизлар қила олмайсизлар "- дерди кулиб. Шу зайлда кунлар ўтиб, Гулноза 16 ёшга тўлиб бир хуснига ўн хусн қўшилган, чиройли, исми жисмига мос нозли гўзал бир қиз бўлиб етишди. Кўрган инсонни Гулнозанинг чиройига хаваси келарди . Гулнозани чиройига, нозига ошиқ бўлган ошиқлари хам оз эмасди. Мактабда эса одобию -ахлоқи , билимию - зукколиги билан бошқа қизлардан ажралиб турарди. Бир гапириб ўн куладиган шаддот, кўнгли нозик, очиқ кўнгил қиз эди. . Кулганида юзидаги кулгучлари ўзига бирам ярашардики, чиройига чирой қўшарди. Анора аммасининг қизи Сарви билан бир синфда ўқир, Сарви Гулнозанинг қариндоши бўлишига қарамай энг яқин сирдош дугонаси хам эди. Икки дугона мактабдан чиқиб баъзан Гулнозанинг уйига, баъзан Сарвининг уйига бирга келишарди. Бир - бирига уй ишларига ёрдам берар, бирга дарс таёрлашар, баъзан бир - бирининг уйида ётиб қолишарди .
9 - синфни намунали бахолар билан тугатди. Ёзги каникул бошланди, каникул кунларининг бирида Сарви Гулнозанинг дадасидан, онасидан рухсат олиб Гулнозани уйига олиб кетади. Аммаси Гулнозани кўриб хурсанд бўлади. Хол - ахвол сўрайди. Сиз қизлар яхши вақт ўтказинглар, каникулда бир - бирингни соғингансизлардир, - деб улари ўз холига қўяди. Икки дугона бироз уй ишларида Сарвини онасига ёрдам қилишиб, кечки овқатни еб идиш - товоқларни ювиб артиб бўлишгач, Сарвини хонасига кириб олишади. икки дугона бир - бирига хасрат қолишган экан, сирлашиб, узоқ хазил - хузул этиб сухбат қилишади. Вақт алламахал бўлганда ухлагани ётишади. Ўша куни Гулноза кечаси билан ухлай олмай алаҳсираб, иситмалаб чиқади. Эрталаб уйга зўрға етиб келган Гулнозанинг ахволини кўрган Салима опанинг хавотири ошиб:
— Қизим сенга нима бўлди, рангингда ранг йўқ, - дея пешонасини тутиб: " Қизим иссиқинг чиқибдику ", - деб хавотирланади.
— Билмайман ойи, кечаси билан ухлай олмай алахсираб чиқдим, - дейди холсиз.
— Қизим ахволинг яхши эмас, мен кийиниб чиқай докторга олиб бораман.
Салима опа минг хавотирла Гулнозани докторга олиб борди . Докторлар Гулнозани обдон текширишди . Натижада докторлар Гулнозании ревматизм дея ташхиз қўйишди. Гулноза бу дарддан фориғ бўлиш учун ойлаб касалхонада ётиб даволанди. Гулноза яхши бўлиш ерига ахволи кундан - кунга баттар бўлиб, озиб борарди. Қўл - оёғи ўзига бўйсунмай ётиб қолди .Гулноза тамомам тўшакка михланиб қўл - оёғини тебрата олмасди. Гулнозани атрофида ота - онаси парвона, унга қарашарди. Гулнозани дардига дармон бўлишмоқчи бўлар, аммо қўлларидан хеч нарса келмасди. У билан оввора бўлиб ердаги экин - тикинга вақтида қараб билишмагани учун ер қаровсиз қолди. Давлат эса уларни рўзиғорини тебратиб турган, болаларининг рисқи бўлган мана шу ерни тортиб олди. Бошқа ердан келажак даромад йўқ, Гулнозани эса даволатиш керак. Даволаниш эса анчагина маблағни талаб этади. Ота - онаси қизимиз дардига даво топса бўлди, - дея кўзларига мол - дунё кўринмади. Бисотидаги чорва молларини бирин -кетин сотиб, Гулнозани қаерда яхши шифокор бор деса олиб боришди. Даво излаб хатто Душанбагача боришди. Балки эскича ўқитсак яхши бўлар дея муллаларга олиб бориб ўқитишди. Даволанишларми, эскичами таъсир қилиб икки йилдай хассага суяниб юриди. Кейинчалик юришга кучи етмай , оёғида мадор қолмай, холсизланиб юра олмай қолди. Қўл бармоқлари ғалати бўлиб, қийшайиб кетди . Гулнозадаги бу ўзгаришларни кўрган ота - онаси яна нажот истаб Гулнозани докторга олиб боришди .Яна докторлар Гулнозани обдон текширишди. Ревматоид полеартирит деб ташхиз қўйишди. Бу касалликни турлари кўп бўлиб, агар кассаллик оғриқ билан бўлиб даволанса ўтиб кетади, хасса билан бўлса хам юра олади . Гулнозадаги касалликни оғир тури бўлса керак. Чунки Гулноза бир йилда икки - уч марта Тошкентда даволанди. Ахволи оғирлашса - оғирлашдики яхши бўлмади.Сўнгра Гулнозанинг ўзи бу касаллик хақида кўп суриштиради, маълумот йиғади. Натижада бу касаллик билан оғриганлар даволаниши мабойнида фақатгина оғриқни қолдираркан, яъни даво топмас экан ,шу маълумотга эга бўлиб, даволанишларини тўхтатди . Чунки тинимсиз даволишларни ўзи бўлмайди. Каттагина маблағни талаб қилади , ота - онаси хар даволанишида пул топишда қийналишар эди .Шуларни ўйлаб даволишдан воз кечди . Чунки қаерга даво излаб даволанишга борса, тузалиб кетишига катта умид қиларди . Аллоҳдан дуолар қилиб дардига шифо сўрарди . Хар йили янги йил келса, мана шу йил тузалиб кетай деб дардига Яратгандан дармон сўраб яхши ният қиларди .Бир йил узоқ муддатку, Ҳудо хохласа дуоларим ижобат бўлиб ниятимга етиб, шу йил охиригача тузаламан, - деб ўйларди. Бир эмас , икки эмас ,ўн йилларни шундай орзу , умид , ният қилиш , тўхтовсиз қаерни эшитса ўша ердан шифо излаш билан ўтказди. Озгина бўлсада умидига - умид қўшадиган ўзгариш бўлмади .Дардига даво, шифо топмади. Натижада хаммасига қўл силтади , кўнглидаги умид буткул сўниб кетди , орзу қилишдан хам тўхтади . Тақдирга ,қисматига тан бериб касалликга енгилди. Ота - онаси Гулнозани бу фикридан қайтариб даволаниш муолажааларини давом эттиришини ёлвориб сўрашади. Гулноза ота - - онасига шундай деб жавоб беради: "— Натижа бўлмагандан кейин курашишдан на файдо, тақдиримдагини кўраман, сизларниям............Давомини укиш учун шу ссылка оркали утинг)Хаётий ва кизикарли хикоялар факат бизнинг гурухимизда .Утиш учун ссылка. https://ok.ru/group/55132651258103
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1