Чиқмай қўйдинг ётоқхонангдан.
Дўстни қувдинг дўст остонангдан.
Хотинингни гапига кириб.
.................................................
Жигарларни хушламай қўйдинг.
Отанг қўлин ушламай қўйдинг.
Қондошларни йўқламай қўйдинг.
Хотинингни гапига кириб.
...............................................
Хотин тамон қайна қайнотанг.
Бўлди сани хақиқий отанг.
Яқинларинг унутдинг аттанг.
Хотинингни гапига кириб.
...............................................
Ёмон бўлди опа сингиллар.
Синди неча неча кўнгиллар.
Гаплашмайсан ўтса хам йиллар.
Хотинингни гапига кириб.
..............................................
Юрма эй дўст хотин йўлига.
Боқ хаётнинг ўнгу сўлига.
Айланмагин хотин қулига.
Хотинингни гапига кириб.
..............................................
2023:12:25. Зохид Халил ижоди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев