Устозимиз Азизхўжа домла билан сухбатимизда шундай ҳикоя қилган эдилар:
– Мадина шаҳрида ўқиб юрган вақтларим эди. Бу ерда водий томондан келиб, муқим яшаб қолган бир ватандошим билан танишиб қолдим. У зот илм ма’рифатли, улуғинсон эди. Етти нафар фарзандларининг барчаси ўқимишли эдилар.
Хожибобонинг Мадинаи Мунаввара масжидига муҳаббати кучли бўлиб, имконлари бўлса хам Мадинадан ташқарига чиқмас эканлар.
Хар йили рамазон ойида неваралари билан биргаликда юртимиздан борган Ҳожиларга ифторлик уюштириб, улар хизматида камарбаста бўлар, Ҳожиларга зам-зам суви тарқатиб чиқар эдилар.
У зот билан сухбатимизда нима учун Мадинадан ташқарига чиқмасликлари сабабини сўрадим:
– Ҳожи бобо, Аллоҳ сизга кўп яхшиликлар бериб, фарзандларингиз ўқиб, олим бўлишибди. Бошқа давлатларда ўз ўрнини топиб, хизмат қилишмоқда. Қўлингизни қаерга чўзсангиз етади. Нега бошқа давлатларга чиқиб дам олмайсиз, юрт кезмайсиз? Мадинани шу қадар азиз жой деб билишингизнинг сабаби нимада?
Ҳожибобо шундай жавоб бердилар:
– Тўғри айтасиз, қўлимни қаерга чўзсам етади. Имкониятим етарли. Мадинадан бошқа шахарларда яшайдиган фарзандларим уйларига боришимни ҳоҳлашади. Ўлим қош билан қовоқнинг ўртасида, дейдилар. Мадинадан ташқарига чиқсам, ақлим бошқа шахарда қолиб кетишидан қўрқаман. Мени шу ерда, Пайғамбаримиз алайхиссалом жуссалари бор жойда, у зотни кўрган саҳобалар ётган жойда дафн этишларини орзу қиламан.
Аллоҳ Ҳожибобонинг ниятларини ижобат этди. Рамазон ойи эди. Қадр кечаларининг бирида Ҳожибобо Пайғамбар алайхиссаломнинг равза ва минбарлари орасида Ҳожиларга зам-зам суви тарқатаётганларида жон таслим қилдилар. Ҳожибобонинг васиятларига кўра, у зотнинг жасади саҳобалар ётган жойга дафн этилди. Аллоҳ таоло у зотни раҳматига олсин.
Аллоҳ таоло Ҳожибобонинг ниятлари, ихлосларига яраша, Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в.га чексиз мухаббатлари туфайли қалбларидаги орзуларига етказди. Аллоҳ у зотнинг умрлари поёнига етгунига қадар Мадинада сақлаб қолди.
Абдул Мўмин.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
#Ибратли ҳиколар
📲 Яқинларизга улашинг!
👉 Muhsin Media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев