Баъзида эрмакка сақич чайнаймиз-у, унинг нима вазифа бажариши, тарихига кўпам қизиқавермаймиз.
"Love is" номи билан чиқарилган сақич салкам эллик ёшга яқинлашди. Бу икки меванинг бир-бирига муҳаббатини ифодалаш учун ўйлаб топилганди. Айни сақичнинг оммалашишига унинг ичидаги беғубор ҳазил ва сода расм ҳам сабаб бўлди. У аслида кейинчалик оила қурган икки севишган қалб ғояси эди. Комикс муаллифлари дунёдан ўтиб кетган бўлса-да, улар қолдирган ғоя яни муҳаббат ҳамон яшамоқда.
Бу йил сақич ишлаб чиқарилаётганинга салкам 165 йил тўлади.
Дастлабки сақич харидорни жалб қилиши учун бепул берилган.
“VVrigly» компанияси совунга бонус сифатида сақич қўшиб беради. Орадам маълум фурсат ўтгач эса мижозлар айнан бонусни деб совун сотиб олаётганини пайқаб қолади. Эндиликда эса компания сақични кўп ишлаб чиқаради.
Уруш вақтида сақич чайнаш аскардаги тушкунликни кетказади деб ҳисобланган.
Калифорнияда сақич ёпиштириш учун атайин девор ажратилган. Бу жамоат озодалигини сақлашда қўл келмоқда.
Бир йилда 100000 тонна атрофида сақич чайналади.
Энг харидоргир сақичнинг ранги пушти бўлган.
Бугунги кунда ялпиз таъмли сақич харидоргир саналади.
Сақич озишга ёрдам беради.
Сақич тишларни тозалабгина қолмай милклар яллиғланишига қарши ҳам курашади.
У тиш қопламалари учун зарарли эканлиги амалиётда исботланган.
У оғиздаги бадбўй ҳидни бирозгина йўқотиши мумкин, лекин бутунлай кетказа олмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев