“Ҳаёт-ул ҳайвон” китобида айтиладики:
Сулаймон алайҳиссалом бутун ҳайвонлар билан гаплаша оларди. Бу унинг
мўъжизаларидан бири эди. Кўкда тахти билан кезарди. Бир куни бойқуш Сулаймон
алайҳиссаломга салом берди. Сулаймон алайҳиссалом алик олиб, ундан сўради:
- Нимага буғдой емайсан?
- Одам алайҳиссалом у сабабли Жаннатдан чиққани учун.
- Нимага сув ичмайсан?
- Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми сувда чўккани учун.
- Нимага фақат харобаларда юрасан?
- Харобалар Аллоҳу таолонинг меросидир.
- Нима учун уйларга келиб сайрайсан?
- Инсонларни огоҳлантириш учун. Олдиларида шиддатли таҳликалар бўла туриб,
қандай ғафлатда ухлайдилар. Бундайларга ёзиқлар бўлсин!
- Кундузлари нимага чиқмайсан?
- Инсонлар менга зарар бермаслиги учун.
- Сайраётганда нима дейсан?
- Тасбеҳ ўқийман ва “Эй ғофиллар, чиқадиган узоқ сафарингиз учун озиқ ҳозирланг”
дейман.
Сулаймон алайҳиссалом бойқушдан ҳам насиҳатчироқ қуш йўқ эканлигини айтди.
Намоз ўқимайдиганлар ҳақида....
“Қурра-тул-ъуюн” китобида мазкур бир ҳадис-и шарифда марҳамат қилинадики:
“Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳу таоло ўн бешта мусибат беради.
Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси ўлаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан
турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.
Бу дунёда бериладиган олтита мусибат: 1) Бенамознинг умрида барака бўлмайди. 2)
Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни
тарк этади. 3) Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди. [Бу ҳадис-и шарифдан шу
маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул
бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди.] 4) Дуолари қабул бўлмайди. 5) Уни
ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди. 6) Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди.
Ўлаётганда тортадиган мусибатлари: 1) Залил, хақир ва расво ҳолатда жон
топширади. 2) Очлик изтиробида ўлади. 3) Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон
беради. Қабрда чекадиган мусибатлари: 1) Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига
ботиб кетади. 2) Қабри оташга тўлиб, кечаю-кундуз уни ўртайди. 3) Аллоҳу таоло унинг
қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни
намоз вақтларида чақиб абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди.
Қиёматда бошига келадиган мусибатлари: 1) Жаҳаннамга судрайдиган азоб
малаклари унинг ёнидан айрилмайди. 2) Аллоҳу таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади. 3)
Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда Жаҳаннамга ташланади.”
Сен қўлингдан келганини қилдинг......
Ўзини ичкиликдан қутқара олмаган бир мусулмон хизматчисига тўрт дирҳам бериб, ичкилик
келтиришини сўрайди. Хизматчи кетаётиб Мансур бин Аммор деган кимсанинг бир фақирга
ёрдам бериш учун пул йиғаётганини кўради. Мансур “Бир фақирга тўрт дирҳам берганга
тўрт дуо қиламан” дерди. Хизматчи унга тўрт дирҳамни беради. Мансур айтадики:
- Нима деб дуо қилишимни истайсан?
- Хизматчиликдан озод бўлишни истайман.
- Иккинчи истагингни айт.
- Бу берган тўрт дирҳам меники эмасди. Буни мендан сўрайдилар. Тўрт дирҳам пулим
бўлишини истайман.
- Учинчи истагинг нима?
- Хўжайиним тавба қилиб, ичкиликни ташлашини истайман.
- Тўртинчи истагинг нима?
- Аллоҳу таолонинг мени, хўжайинимни, сени ва қавмимизни авф этишини истайман.
Мансур бин Аммор ҳамма айтганлари учун керакли дуоларни қилади. Хизматчи уйига
боргач, хўжайини нимага кеч қолганининг сабабини сўрайди. Хизматчи бўлиб ўтган воқеани
айтиб беради. Хўжайини сўрайди:
- Сен нималарни истадинг?
- Хизматчиликдан, қулликдан қутулишни истадим.
- Яхши, сени озод этдим. Бошқа нима истадинг?
- Тўрт дирҳам сўрадим.
- Мана тўрт дирҳам. Яна нима истадинг?
- Тавба этиб, ичкиликни ташлашингизни сўрадим.
- Тавба қилдим. Яна нима?
- Аллоҳу таолонинг барчамизни авф этишини сўрадим.
Хўжайини жим қолади ва “Буниси энди менинг қўлимда эмас” дейди. Шу кеча тушида “ Сен
қўлингдан келганини қиласану, биз қўлимизда бўлганини қилмаймизми? Сени ҳам,
хизматчини ҳам, Мансурни ҳам ва шу ерда бўлган барчани авфу мағфират қилдик” деган
овозни эшитади.
Сенда кибр бор....
Абдулваҳҳоб Шароний ҳазратларининг устози Шайх Закария Ансорий ҳазратларидир.
Бу зотнинг ҳам буюк устози бор эди. Бир куни устози билан ўтирганида Хизр алайҳиссалом
келди. Суҳбат сўнггида Хизр алайҳиссалом бу зотнинг устозига “Сенинг бу талабангнинг
катта бир айби бор. Унинг бундан ортиқ камолотга эришиши мумкин эмас. Бундан тавба
этмагунча қутулолмайди” дейди ва кўздан ғойиб бўлади. Шайх Закария Ансорий ҳазратлари
“Устоз, Хизр алайҳиссаломни чақиринг, мен бу айбим нима эканлигини билиб олай” деб
ёлворди. Аммо устози “Хизр алайҳиссалом чақирган билан келмайди. Ўзи қачон истаса,
шунда келади” деб жавоб беради. Бу зот кунларча тавба этади, қандай камчилиги бўлиши
мумкинлиги ҳақида ўйлайди, аммо тополмайди. Бир куни яна устози билан бирга
ўтирганида Хизр алайҳиссалом келади. Шу заҳоти бу айб ҳақида сўрайдилар. Хизр
алайҳиссалом “Сенда кибр бор. Ёзган ёзувларинг тагига “Шайх Закария Ансорий” деб имзо
қўясан. Шайхлик қаерда-ю, сен қаердасан” деб жавоб беради. Шайх Закария Ансорий
ҳазратлари дарров тавба этиб, бундан кейинги ёзган ёзувларининг тагига “Инсонларнинг
энг тубани Закария” ва шу каби сифатлар билан исмини ёза бошлади. Аммо ўзи ҳақиқатан
Шайх эди.
Шайх Закария Ансорий замонида истиқомат қиладиган ернинг султони бир қарор
қабул қилади. Аммо бу қарорнинг динга мос бўлмаган ва халққа зарар берадиган
томонлари бор эди. Шайх Закария Ансорий буни эшитгач, зудлик билан отига миниб,
Султоннинг ҳузурига йўлга чиқади. Султоннинг одамлари буни эшитиб Султонга “Султоним,
Шайх ҳазратлари келмоқда” дейдилар. Султон “Э воҳ, қалъанининг дарвозаларини
бекитинглар, занжирланглар” деб буюради. Дарвозаларни беркитиб, занжирлайдилар.
Ҳазрат дарвозага келгач, қўлидаги дафтарни занжирларга теккизади. Занжирлар узилиб,
дарвозалар очилади. Ҳазрат тўғри Султоннинг олдига боради. Султон “Устоз нима гуноҳ
ишладик? Айбимиз нима?” деб сўрайди. Шайх Закария Ансорий ҳазратлари Султонга “Фалон
амрим нотўғри. Тўғриси мана бу деб ёз” дейди ва кераклисини ёздиради. Сўнгра чиқиб
кетади ва кетаётганида “ Мана энди дарвозаларни бекитиб ол ” дейди.
Кибрнинг зарари
Гуноҳга битта тавба кифоя қилади, лекин тоатга мингта тавба ҳам етмайди. Гуноҳ
қилган киши тавба қилса, Аллоҳу таоло уни мағфират қилади. Лекин ибодат қилган киши шу
ибодати туфайли фахрланиб, кибрга берилиши мумкин. Бунга мингта тавба ҳам кифоя
қилмайди. Бани Исроилда бир фосиқ бор эди. Яна ўша қавмда битта обид (ибодатгўй) ҳам
ибодати билан шуҳрат қозонганди. Ҳалиги фосиқ бу обиднинг ёнидан ўтиб кетаётиб “Бориб,
шу обиднинг ёнида бирпас ўтирайин. Балки Аллоҳу таоло унинг ҳурматига мени ҳам
мағфиратига олар” деб ўйлади. Бориб обиднинг ёнига ўтирди. Обид эса устида булут соя
қилиб юргани учун кибрланиб “Манави фосиқ менинг ёнимга келиб ўтиришга қандай журъат
қилди? Тенг тенги билан-ку ахир” деб ундан юзини ўгирди. Бундан дили ранжиган фосиқ
ноилож ўрнидан туриб кетди. Аммо обиднинг устига соя қилиб юрган булут ҳам фосиқ
билан бирга сузиб кетди. Аллоҳу таоло ўша замоннинг пайғамбарига “Инсонларга
ниятларига қараб муомала қиламан. Фосиқнинг гуноҳларини унинг ўша яхши нияти сабабли
кечирдим. Обиднинг бутун ибодатларини эса, кибру ҳавоси дастидан йўқ қилдим” деб ваҳий
туширди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2