Сўнгги бор мен сенинг юзингга боқай,
Сўнгги бор қилинсин ишқи изхорлар.
Сўнгги бор нигоҳинг кўлида оқай,
Сўнгги бор қучоқлар берсин озорлар...
Сўнги бор тегинсин бармоқлар нафис,
Сўнгги бор тотинсин қақраган лаблар.
Сўнги бор ифорин таратсин наргис,
Сўнгги бор унутсин дунёни қалблар...
Сўнгги бор севгингнинг бўйига тўяй,
Сўнгги бор айтилсин муҳаббат қўшиқ.
Сўнгги бор ҳаётни ранго-ранг бўяй,
Сўнгги бор тебрансин юраклар жўшиқ...
Сўнгги бор ёғилсин биз севган ёмғир,
Сўнгги бор тутайлик бирга соябон.
Сўнгги бор қадамлар босайлик оғир,
Сўнгги бор узоқроқ сурилсин хижрон.
Сўнгги бор оламни бузсин кулгимиз,
Сўнгги бор ишқ қуши бизга сайрасин!
Сўнгги бор бир бутун бўлсин кўнглимиз,
Сўнгги бор висолдан диллар яйрасин!
Сўнгги бор қилайлик ойга ҳамроҳлик,
Сўнгги бор кўрсинлар бизни юлдузлар.
Сўнгги бор берайлик ишққа гувоҳлик,
Сўнгги бор улансин кеча кундузлар!
Сўнгги бор тонг отсин, сўнгги тонг отсин!
"Сўнгги бор кечир!" - деб энди айтмагин!
Сўнгги бор қарашинг кўзимда қотсин -
Сўнгги бор кетгину, сира қайтмагин!!!
Сўнги бор сен менга келгин, Азизам!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2