Minbar

Minbar
13 Sept
Россиядаги "Мигрантлар қамоқхонаси"да сақланаётган ўзбекистонликлар қандай яшамоқда? Россияда миграция қонунларини бузган муҳожирлар "спецприёмник" - "Мигрантлар қамоқхонаси"да сақланади. Ҳаммаси ҳам эмас. Рейдлар чоғида қўлга олиниб, суд орқали депортацияга ҳукм қилинганлари. Муҳожирлар бу ерда Россия ҳукумати томонидан уларни ватанга қайтариб юбориш учун ажратиладиган маблағни кутишади. Россия эса ҳар ойда ўз қонунларини менсимаган минглаб меҳнат муҳожирлари учун катта маблағ ажратишни истама
13 Sept
Уни тасодифан суратга олган француз устасини қўриқчисига калтаклатиб, оёғини ўптирган Саудия маликаси суд қилинди Жавобгарликка тортиш учун асос бўлган ҳодиса 2016 йилнинг сентябрида содир бўлган. Саудия қиролининг Париждаги саройини таъмирлаш учун ёлланган Ашраф Ийд бир неча хоналарни телефонида суратга олган. Суратларнинг бирида қирол қизи акс этиб қолган. Батафсил: 👇🏼 https://minbar.uz/y9w
13 Sept
Фирдавс Абдухолиқов "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори бўлди Фирдавс Абдухолиқов Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига раислик қилиб келаётган эди. "Рокировка" сабаби ҳозирча маълум эмас. Minbar манбаларининг маълум қилишича, Республика маънавият ва маърифат марказига ҳам янги раҳбар тайинланган. Айни пайтгача ушбу вазифани "Миллий тикланиш" демократик партияси раислигига сайланган Алишер Қодиров бажариб келаётганди. Батафсил: 👇🏼 https://minbar.uz/j9f
12 Sept
Нуқтаи назар: Қанча гўшт ейишини оддий халқдан сўрасин, айтади Гўшт нега қимматлаяпти? Аҳоли эҳтиёжига яраша гўшт етиштирилмаётганиданми ёки ўзбеклар кўп гўшт истеъмол қилаётгани туфайлими? Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитовнинг айтган сўзлари Интернет социал тармоқларида шу кеча-кундузда энг муҳокамага сабаб бўлган мавзуга айланди. Батафсил: 👇🏼 https://minbar.uz/73m
12 Sept
Тошкентдаги Президент мактабига Сергелидаги мактаблардан энг кўп ўқувчи қабул қилинди Вазир Президент мактабларига ўқувчилари энг кўп қабул қилинган мактаблар раҳбариятига ва ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирган. Батафсил: 👇🏼 https://minbar.uz/u1u
12 Sept
Уч ёшгача бўлган болага нима ва нима учун керак? Бола отаси билан гаплашишни жуда хоҳлайди. Ота боласи билан гаплашишига ҳеч нарса халақит қилмаслиги керак. Болани те-тез қучоқлаб кўтариб юринг. Бу боланинг ақлий ривожланиши учун жуда муҳим. Батафсил: 👇🏼 https://minbar.uz/km6
12 Sept
Arctic open кинофестивали ҳакамлар ҳайъатига ўзбек режиссёри раҳбарлик қилади Россиянинг Архангелск шаҳрида бўладиган Arctic open кинофестивалининг бадиий фильмларни баҳолаш ҳакамлар ҳайъатига Юсуф Розиқов раҳбарлик қилади. Батафсил: 👇🏼 https://minbar.uz/zz9
12 Sept
Чорвоқда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун ёзги спорт-соғломлаштириш оромгоҳи қурилади Бундан ташқари, “Чорвоқ” эркин туристик зонасида Ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ва “O‘qituvchi” илмий-услубий нашриёт маркази ходимлари учун дам олиш маскани ҳам барпо этилади. Батафсил: 👇🏼 https://minbar.uz/p1f
Show more
About page
Internet, Tashkent, Uzbekistan
“Minbar” — ижтимоий-сиёсий нашр. У асосан атрофда нималар юз бераётганини билиш ва тушунишни хоҳловчи ўрта синф вакилларига мўлжалланган. “Minbar” ушбу аудиторияга нима юз бераётганини ва унинг аҳамиятини тушунтириб беради.
Address:
улица Мирабадского, 14.