Мусибатлар сабр ила лаззатли бўлади.
Сабр эса розилик ва таслим бўлиш ила комил бўлади.
....САБР УЛОВДИР.
....секин юради, аммо манзилингизга албатта етказиб боради.
....САБР ТУЯДИР.
....оғир қадам босади, лекин бекатингизга беҳавотир етказади.
....САБР, насиҳатгўй сирдошингиздур, ачитиб гапирадиган.
....қалбингиз ундан озор чекади, лекин, унинг сўзларига амал қилсангиз, охирида ниятингизга етасиз.
....САБР, табиб ва ақлли шифокордир.
....аччиқ дори беради, сиз ундан азоб
тортасиз, аммо натижада соғлигингиз тикланади.
....САБР, тундек қоронғу ва узун.
....аммо охири висол тонгидан иборат.
....САБР, хаж йўлидек қийин ва йироқ, аммо нихояси КАЪБАТУЛЛОҲдир.
....Балоларга йўлиқиб , нобуд булиш хавфи остида қолган одамнинг ҳаёти САБР туфайли озоддир.
....Хар бир ноумид инсоннинг азият чекаётган синиқ рухи САБР туфайли ўта ёруғдир.!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев