Аёлингизни бахтиёр этадиган бир неча усуллар.
😊 Уйга кираётганингизда табассум билан киринг. Уни кўрганингиздан жудаям ҳурсанд эканлигингизни билдиринг.
😉 Унга: Сени жуда ҳам соғиндим. Бунчалар ҳам гўзал бўлмасанг, деб айтинг.
😇 Айниқса агар у ишламаса..."Эҳтиёжларинг учун сарф этарсан" деб, атаганингиздан бериб туринг.
😴 Уйқудан турганида ҳудди ота-онаси унга илиқ меҳр кўрсатганидек, сиз ҳам унга илиқ муносабатда бўлинг.
Уй ишларидан холи бўлганларида эса ундан ширин сўзингизни аяманг. Чунки, баъзан жуда ҳам холдан тойган бўлади-да.
😍 Волидангиз ҳузурларида ора-чора унинг қанчалар озода эканлигини айтиб, мақтаб қўйинг.
😏 Аёлингизни ҳеч қачон бошқа биров билан тенглаштирманг ёки солиштира кўрманг. Чунки у ҳам сизни ҳеч ким билан солиштирмайди-да.
😠 Унга ишхонангиздаги ҳамкасабангиз ҳақида гапиришингиз шарт эмас.
🤗 Ҳафтада бир марта уни сайр қилдириб келинг. Уни уйга михлаб қўйишингиз яхши эмас.
😎 Қавм-қариндошларини унга мақтаб туринг. Жудаям кўнгли кўтарилади.
Шунингдек, унга қариндошлари ҳузурида ширин муносабатда бўлинг. Токи ўзини улар олдида қанчалар «Бахтли аёл» эканлигини хис этсин.
😌 Ишлардан чарчаб холдан тойганида, бир пиёла чой билан сийланг.
Токи толиққанлари бир зумда ёдидан чиқсин.
✨Ҳикматлар чашмасидан✨
Хотам ал-Асом розияллоҳу анҳу айтади: "Солиҳа аёл диннинг устуни, уйнинг бинокори ва тоат-ибодатда ёрдамчидир".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1