Саломатлик / Биласизми?
A A A

Коронавирус соясида сайёрага қизамиқ хавф солмоқда. Шифокорлар ўтган йилданоқ ваҳима қилишни бошлашган.
ЖССТ маълумотларига кўра, 870 минг киши қизамиққа чалинди. Бу охирги чорак асрдаги рекрод кўрсаткич. Ўлим даражаси эса охирги 4 йилда 50 фоизга ошди. COVID-19’дан ҳам юқумлироқ бўлган касаллик алангалари ривожланаётган давлатларда ҳам, ривожланган мамлакатларда ҳам кузатиляпти.
“Сиз ўзингизни хафвсиз сезишингиз мумкин, аммо бундай эмас. Қизамиқни тўхтатиш учун яхши эмлаш тизими керак. Агар бу йўқ бўлса, касаллик эртами-кечми ўзини кўрсатади. Дунёда эмланмаган болалар сони ошяпти бу ўрмондаги қуриб қолган дарахтларга ўхшайди, улар тўпланиб, аланга олганда эпидемия бошланади” дейди ЖССТ вакили Каташа Краукрофт.
Ташкилот хабарига кўра, бунга “эмлашга қаршилар” ҳаракати ҳам сабаб бўлди, болаларнинг асосий қисми эмланганида айрим рад этиш ҳолатлари вазиятга таъсир ўтказмади. Қизамиқ ҳақида унутишган эди, тиббиёт муассасалари эса вакциналарнинг тўпланиб қолиши ва сақланишига жиддий эътибор қилишмади.
Пандемия фонида эса эмлаш бутунлай тўхтаб қолди. Шифокорлар бу нотўғри эканини айтишмоқда.
“Пандемия вақтида эмлашни тўхтатиш нотўғри ва бу умуман мумкин эмас, бу болалар ва катталарнинг эмланишига таъсир ўтказмайди. Бунинг устига, пандемия туфайли эмлаш даражасининг тушиши коронавирусдан бошқа юқумли касалликлар алангаланишига олиб келиши мумкин” дейди педиатр Алексей Рыков.
ЖССТ қайд этишича, қизамиқ ўзини намоён қилмаслиги учун аҳолининг камида 95 фоизини эмлаш керак. Ҳозир бу кўрсаткич 85 фоиздан паст.
Халқаро саёҳатларга қўйилган тақиқлар касаллик тарқалишини тўхтатди. Аммо, ЖССТ сўзларига кўра, ҳозир асл вазият кўринмайди, чунки бутун дунёдаги барча тиббиёт лабораториялари деярли тўлиқ ковидга ўтишди, қизамиқ ҳолатлари эса олдингидек қаттиқ назорат қилинмаяпти. Manba daryo.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1