Бойларга ҳавасдамиз ночордан қилиб ҳазар,
Юқорига интилиб, пастга солмаймиз назар
Аслида бой кўнглини қандайлигин билмаймиз,
Энг пастда бўлмасакда, бунга шукр қилмаймиз...
***
Гоҳо нолиб қоламиз: машинамиз йўқ эмиш,
Қўшни давлатдагилар биздан кўра тўқ эмиш,
Лекин ҳақиқий очлик нималигин билмаймиз,
Ҳар куни ош есакда, бунга шукр қилмаймиз...
***
Ҳар кун дунёда минглаб киши очдан ўлади,
Бир қултум сув топилса шунга хурсанд бўлади.
Лекин биз ношукурлар улар холин билмаймиз,
Подшоҳдек яшасакда бунга шукр қилмаймиз...
***
Неча минглаб кишилар кўриш бахтидан маҳрум,
Яна қанча минг киши юриш бахтидан маҳрум.
Кўз, оёқ қандай буюк неъматлигин билмаймиз,
Кўриб, юриб турсакда бунга шу