Тақдир зарба берса, айламай шафқат,
Танда куч қолмаса, қолмаса тоқат,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
Орқадан дўстингиз ханжарин санчса,
Пишган хосилингиз тепкилаб янчса,
Ишонган инсонлар, турткилаб қочса,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
Омад гоҳи кулиб, гоҳи кулмаса,
Яхшилик қилсангиз, биров билмаса,
Бошингиз чангаллаб, сочни юлмасдан,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
Баҳорда боғингиз, гулламай қолса,
Ёзда офтоб сизга, нур сочмай қолса,
Қишда қора булут, аримай қолса,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
Қувончу шодлик ҳам, ўткинчи бунда,
Тун ўрнини қуёш, олар ҳар кунда,
Қийналиб, қийналиб, кетсангиз шунда,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
Ойнинг ярми ёруғ, ярми зимистон,
Қуриган боғ бир кун, бўлади бўстон,
Дардингиз хаммага, қилмай дастурхон,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
Ҳар неда бир ҳикмат! Айтган донолар,
Сабр қилса олтин, келар тиллолар,
Тангрига ёлвориб, қилиб дуолар
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим
Хаммаси яхшилик, яхшиликкадир
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 28
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
...
......
......
......
......
... ...
......
......
....
... ......
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
..
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
...
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...
... ...