Эрталаб аёл барқавт уйғонди-да нонушта
дастурхонини тайёрлаб, ўзи чойини ичиб туриб кетди. Эри уйғониб, нонушта қилгани келди. Қўлига қайнатилган тухумни олиб арчишга тушди. Аёлининг келишини кутди. У келмади. Стакандаги сутни ҳўплади. Совиб қолибди. Мазза қилиб чой ичгиси келди. Иштаҳаси қочди. Аёл қўлида нон кўтариб кириб келди. Дастурхонга ўтиргиси келди. Ўтиролмади. Кетди.
_____^Бироздан сўнг кўча эшигининг товуши эшитилди. «Ишга кетдилар, шекилли» деди, аёл. Ошхонага кириб стол устини йиғиштирмоқчи бўлди. Қараса, ҳеч нарса ейилмабди.
- Ҳа, тухумни тозалаб беришимни кутганмидингиз?! Сиз менинг меҳримга арзимайсиз!? Кечаги гапларингиз қалбимни парчалади! - деди. Ғазабланиб идишларни йиғиштира бошлади ва, кўзлари икки атиргулга тушди. Бири оқ, бири қизил. Остида хат ҳам бор эди. Унда:
«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Ҳаётимдаги энг гўзал гул, севимли аёлим, жисмимнинг руҳи, абадий маҳбубамга...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, меҳрибоним!
Нонуштага келишингни қанчалар кутганимни билсанг эди!? Лекин, бу шарафдан маҳрум бўлганимдан чой ичолмадим. Бўғзимдан ўтмади...
Сенинг ҳар кунгидек мени ишга гўзал табассум ила кузатишингни қанчалар кутганимни билса эдинг...
Суюклигим! Шайтон мени ғазаб отига миндирди. Хато қилдим. Ноҳақ эдим! Узримни қабул қиласанми?» деб ёзилганди. Аёлнинг кўзёшлари вароқни ивитди. Уни қаттиқ бағрига босиб:
- Мени ҳам кечиринг, Азизим! - деди!
Сўнг асалари мисоли учгандек ишга киришди. Эрининг энг севимли таомларини тайёрлади. Уйларни ўзгача тозалади. Гуллар билан безатди. Ўзи пардоз - андозини қилиб, муносиб тарзда эрини кутиб олишга ҳозир бўлди.
Улар бир - бирларини ўзгача табассум билан қаршиладилар. Аёлнинг тилидан бол, юз - кўзидан муҳаббат, нур ва ризо ёғиларди.
✨✨✨ Хулоса ✨✨✨
💠 Ҳар бирингиз оилавий бахтни барпо қилишга биргаликда ҳаракат қилинг!
💠 Қалбдан чиққан «УЗР»ни сўз орқали ифода этолмасангиз, мактуб орқали юборинг! Мушкулингизни ҳал қилинг!
💠 Мустаҳкам уй, одамларнинг аралашувидан узоқ, бахтли оила қуриш, бу ҳаётдан чиройли завқ олиш ўз қўлларингизда!
Умму Абдуллоҳ таржимаси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев