Имрон - ﺁﻝ ﻋﻤﺮﺍﻥ
(1-Оятдан....30-Оятгача)
ﺍﻟﻢ
1 . Алиф Лом Мим. (Ҳижо
ҳарфлари ҳақида Бақара
сурасида батафсил тўхтаб
ўтилган.)
ﺍﻟﻠّﻪُ ﻻ ﺇِﻟَـﻪَ ﺇِﻻَّ ﻫُﻮَ ﺍﻟْﺤَﻲُّ
ﺍﻟْﻘَﻴُّﻮﻡُ
2 . Аллоҳ–Ундан ўзга ибодатга
лойиқ илоҳ йўқ, тирик ва
қаййум зотдир. (Ушбу ояти
карима тавҳидни, Аллоҳнинг
ягоналигини холис баён
қилади. Аллоҳ доим тирикдир,
ўлмайди. У қаййум–бандалари
ишларининг тадбирида доимо
қоим турувчидир.)
ﻧَﺰَّﻝَ ﻋَﻠَﻴْﻚَ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏَ ﺑِﺎﻟْﺤَﻖِّ
ﻣُﺼَﺪِّﻗﺎً ﻟِّﻤَﺎ ﺑَﻴْﻦَ ﻳَﺪَﻳْﻪِ ﻭَﺃَﻧﺰَﻝَ
ﺍﻟﺘَّﻮْﺭَﺍﺓَ ﻭَﺍﻹِﻧﺠِﻴﻞَ
3 . У сенга китобни ҳақ ила
ўзидан аввалги нарсани
тасдиқловчи қилиб туширди
ҳамда Таврот ва Инжилни
туширди.
ﻣِﻦ ﻗَﺒْﻞُ ﻫُﺪًﻯ ﻟِّﻠﻨَّﺎﺱِ ﻭَﺃَﻧﺰَﻝَ
ﺍﻟْﻔُﺮْﻗَﺎﻥَ ﺇِﻥَّ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻛَﻔَﺮُﻭﺍْ
ﺑِﺂﻳَﺎﺕِ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻟَﻬُﻢْ ﻋَﺬَﺍﺏٌ ﺷَﺪِﻳﺪٌ
ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻋَﺰِﻳﺰٌ ﺫُﻭ ﺍﻧﺘِﻘَﺎﻡٍ
4 . Ундан олдин одамларга
ҳидоят қилиб. Ва Фурқонни
ҳам туширди. Аллоҳнинг
оятларига куфр
келтирганларга шиддатли азоб
бор. Аллоҳ азиз ва интиқом
олувчи зотдир. (Демак,
Муҳаммад алайҳиссаломга
тушган китобни ҳам
Аллоҳнинг Ўзи туширган,
китобларнинг тушиши
башарият учун янгилик
эмас,Қуръон ҳам аввалги
тушган илоҳий китобларнинг
давоми. )
ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻠّﻪَ ﻻَ ﻳَﺨْﻔَﻰَ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﺷَﻲْﺀٌ
ﻓِﻲ ﺍﻷَﺭْﺽِ ﻭَﻻَ ﻓِﻲ ﺍﻟﺴَّﻤَﺎﺀ
5 . Албатта, Аллоҳ Унга ерда
ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарса
махфий қолмайдиган зотдир.
ﻫُﻮَ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻳُﺼَﻮِّﺭُﻛُﻢْ ﻓِﻲ
ﺍﻷَﺭْﺣَﺎﻡِ ﻛَﻴْﻒَ ﻳَﺸَﺎﺀُ ﻻَ ﺇِﻟَـﻪَ ﺇِﻻَّ
ﻫُﻮَ ﺍﻟْﻌَﺰِﻳﺰُ ﺍﻟْﺤَﻜِﻴﻢُ
6 . У сизларни бачадонларда
хоҳлаган сувратга соладиган
зотдир. Ундан ўзга ибодатга
сазовор илоҳ йўқ. У азиз ва
ҳаким зотдир.
ﻫُﻮَ ﺍﻟَّﺬِﻱَ ﺃَﻧﺰَﻝَ ﻋَﻠَﻴْﻚَ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏَ
ﻣِﻨْﻪُ ﺁﻳَﺎﺕٌ ﻣُّﺤْﻜَﻤَﺎﺕٌ ﻫُﻦَّ ﺃُﻡُّ
ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏِ ﻭَﺃُﺧَﺮُ ﻣُﺘَﺸَﺎﺑِﻬَﺎﺕٌ ﻓَﺄَﻣَّﺎ
ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻓﻲ ﻗُﻠُﻮﺑِﻬِﻢْ ﺯَﻳْﻎٌ
ﻓَﻴَﺘَّﺒِﻌُﻮﻥَ ﻣَﺎ ﺗَﺸَﺎﺑَﻪَ ﻣِﻨْﻪُ ﺍﺑْﺘِﻐَﺎﺀ
ﺍﻟْﻔِﺘْﻨَﺔِ ﻭَﺍﺑْﺘِﻐَﺎﺀ ﺗَﺄْﻭِﻳﻠِﻪِ ﻭَﻣَﺎ
ﻳَﻌْﻠَﻢُ ﺗَﺄْﻭِﻳﻠَﻪُ ﺇِﻻَّ ﺍﻟﻠّﻪُ
ﻭَﺍﻟﺮَّﺍﺳِﺨُﻮﻥَ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻌِﻠْﻢِ
ﻳَﻘُﻮﻟُﻮﻥَ ﺁﻣَﻨَّﺎ ﺑِﻪِ ﻛُﻞٌّ ﻣِّﻦْ ﻋِﻨﺪِ
ﺭَﺑِّﻨَﺎ ﻭَﻣَﺎ ﻳَﺬَّﻛَّﺮُ ﺇِﻻَّ ﺃُﻭْﻟُﻮﺍْ ﺍﻷﻟْﺒَﺎﺏِ
7 . У сенга китобни туширган
зотдир. Унда муҳкам оятлар
ҳам бор ва улар китобнинг
аслидир ва муташобиҳ
(оят)лар ҳам бор. Қалбларида
ҳидоятдан оғиш борлар фитна
мақсадида ва уни таъвил
қилиш мақсадида ундан
муташобиҳ бўлганига
эргашади. Унинг таъвилини
Аллоҳдан бошқа ҳеч ким
билмас. Илмда собит
бўлганлар эса, унга иймон
келтирдик, барчаси Раббимиз
ҳузуридандир, дерлар. Ва
фақат ақл эгаларигина
эслайдилар. («Муҳкам» сўзи
маҳкам, очиқ-ойдин, бошқа
ёққа буриб бўлмайдиган,
деган маънони англатади.
«Муштабоҳ» сўзи эса, ўхшаш,
бирини биридан ажратиш
қийин, бир неча маъноларни
англатадиган, деган
маъноларни билдиради.
Қуръони Карим оятлари ҳам
муҳкам ва муташобиҳга
бўлинади.)
ﺭَﺑَّﻨَﺎ ﻻَ ﺗُﺰِﻍْ ﻗُﻠُﻮﺑَﻨَﺎ ﺑَﻌْﺪَ ﺇِﺫْ
ﻫَﺪَﻳْﺘَﻨَﺎ ﻭَﻫَﺐْ ﻟَﻨَﺎ ﻣِﻦ ﻟَّﺪُﻧﻚَ
ﺭَﺣْﻤَﺔً ﺇِﻧَّﻚَ ﺃَﻧﺖَ ﺍﻟْﻮَﻫَّﺎﺏُ
8 . Эй Роббимиз, бизни ҳидоят
қилганингдан сўнг
қалбларимизни оғдирмагин ва
бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат
ато қилгин. Албатта Сенинг
Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.
ﺭَﺑَّﻨَﺎ ﺇِﻧَّﻚَ ﺟَﺎﻣِﻊُ ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﻟِﻴَﻮْﻡٍ ﻻَّ
ﺭَﻳْﺐَ ﻓِﻴﻪِ ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻠّﻪَ ﻻَ ﻳُﺨْﻠِﻒُ
ﺍﻟْﻤِﻴﻌَﺎﺩَ
9 . Эй Роббимиз, албатта, сен
одамларни келишига шубҳа
йўқ кунда йиғувчисан. Албатта,
Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.
ﺇِﻥَّ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻛَﻔَﺮُﻭﺍْ ﻟَﻦ ﺗُﻐْﻨِﻲَ
ﻋَﻨْﻬُﻢْ ﺃَﻣْﻮَﺍﻟُﻬُﻢْ ﻭَﻻَ ﺃَﻭْﻻَﺩُﻫُﻢ
ﻣِّﻦَ ﺍﻟﻠّﻪِ ﺷَﻴْﺌﺎً ﻭَﺃُﻭﻟَـﺌِﻚَ ﻫُﻢْ
ﻭَﻗُﻮﺩُ ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ
10 . Албатта, куфр
келтирганларнинг моллари
ҳам, болалари ҳам улардан
Аллоҳ(азоби)дан бирор нарса
қайтара олмас. Ана ўшалар,
ўзлари дўзахнинг
ёқилғисидирлар.
ﻻَ ﺇِﻛْﺮَﺍﻩَ ﻓِﻲ ﺍﻟﺪِّﻳﻦِ ﻗَﺪ ﺗَّﺒَﻴَّﻦَ
ﺍﻟﺮُّﺷْﺪﻣِﻦَ ﺍﻟْﻐَﻲِّ ﻓَﻤَﻦْ ﻳَﻜْﻔُﺮْ
ﺑِﺎﻟﻄَّﺎﻏُﻮﺕِ ﻭَﻳُﺆْﻣِﻦ ﺑِﺎﻟﻠّﻪِ ﻓَﻘَﺪِ
ﺍﺳْﺘَﻤْﺴَﻚَ ﺑِﺎﻟْﻌُﺮْﻭَﺓِ ﺍﻟْﻮُﺛْﻘَﻰَ ﻻَ
ﺍﻧﻔِﺼَﺎﻡَ ﻟَﻬَﺎ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﺳَﻤِﻴﻊٌ ﻋَﻠِﻴﻢٌ
11 . Фиръавн аҳлининг ва
улардан олдингиларнинг
ҳолига ўхшаб оятларимизни
ёлғонга чиқардилар. Бас,
гуноҳлари туфайли Аллоҳ
уларни тутди. Ва Аллоҳ иқоби
шиддатли зотдир.
ﻗُﻞ ﻟِّﻠَّﺬِﻳﻦَ ﻛَﻔَﺮُﻭﺍْ ﺳَﺘُﻐْﻠَﺒُﻮﻥَ
ﻭَﺗُﺤْﺸَﺮُﻭﻥَ ﺇِﻟَﻰ ﺟَﻬَﻨَّﻢَ ﻭَﺑِﺌْﺲَ
ﺍﻟْﻤِﻬَﺎﺩُ
12 . Куфр келтирганларга:
«Тезда мағлуб бўлурсизлар ва
жаҳаннамга йиғилурсизлар, у
қандоқ ҳам ёмон жой», деб
айт. (Куфрнинг оқибати икки
дунёнинг мағлубиятидир.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло
уларнинг бу дунёда тезда
мағлуб бўлишларининг,
охиратда ҳам жаҳаннамга
тўпланишларининг хабарини
бермоқда.)
ﻗَﺪْ ﻛَﺎﻥَ ﻟَﻜُﻢْ ﺁﻳَﺔٌ ﻓِﻲ ﻓِﺌَﺘَﻴْﻦِ
ﺍﻟْﺘَﻘَﺘَﺎ ﻓِﺌَﺔٌ ﺗُﻘَﺎﺗِﻞُ ﻓِﻲ ﺳَﺒِﻴﻞِ
ﺍﻟﻠّﻪِ ﻭَﺃُﺧْﺮَﻯ ﻛَﺎﻓِﺮَﺓٌ ﻳَﺮَﻭْﻧَﻬُﻢ
ﻣِّﺜْﻠَﻴْﻬِﻢْ ﺭَﺃْﻱَ ﺍﻟْﻌَﻴْﻦِ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻳُﺆَﻳِّﺪُ
ﺑِﻨَﺼْﺮِﻩِ ﻣَﻦ ﻳَﺸَﺎﺀُ ﺇِﻥَّ ﻓِﻲ ﺫَﻟِﻚَ
ﻟَﻌِﺒْﺮَﺓً ﻟَّﺄُﻭْﻟِﻲ ﺍﻷَﺑْﺼَﺎﺭِ
13 . «Сизга тўқнашган икки
фирқада ибрат бор эди. Бир
фирқа Аллоҳнинг йўлида
уришади. Бошқаси кофирдир.
Улар ўз кўзлари билан
(душман) ўзларига икки
баробарлигини кўриб
турардилар. Ва Аллоҳ кимни
хоҳласа, ўшани Ўз нусрати ила
қўллар. Албатта, бунда ақл
эгалари учун ибрат бордир»,
деб айт. (Маълумки, Бадр
урушида мушрикларнинг сони
мусулмонларнинг ададидан уч
баробар кўп эди. Шунга
қарамай, Аллоҳ таолонинг
нусрати билан мусулмонлар
ғолиб келдилар.)
ﺯُﻳِّﻦَ ﻟِﻠﻨَّﺎﺱِ ﺣُﺐُّ ﺍﻟﺸَّﻬَﻮَﺍﺕِ ﻣِﻦَ
ﺍﻟﻨِّﺴَﺎﺀ ﻭَﺍﻟْﺒَﻨِﻴﻦَ ﻭَﺍﻟْﻘَﻨَﺎﻃِﻴﺮِ
ﺍﻟْﻤُﻘَﻨﻄَﺮَﺓِ ﻣِﻦَ ﺍﻟﺬَّﻫَﺐِ
ﻭَﺍﻟْﻔِﻀَّﺔِ ﻭَﺍﻟْﺨَﻴْﻞِ ﺍﻟْﻤُﺴَﻮَّﻣَﺔِ
ﻭَﺍﻷَﻧْﻌَﺎﻡِ ﻭَﺍﻟْﺤَﺮْﺙِ ﺫَﻟِﻚَ ﻣَﺘَﺎﻉُ
ﺍﻟْﺤَﻴَﺎﺓِ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻋِﻨﺪَﻩُ
ﺣُﺴْﻦُ ﺍﻟْﻤَﺂﺏِ
14 . Одамларга аёллардан,
болалардан, тўп-тўп тилло ва
кумушдан, гўзал отлардан,
чорвадан, экин-текиндан
иборат шаҳватларнинг
муҳаббати зийнатланди. Улар
дунё ҳаётининг матоҳидир.
Аллоҳнинг ҳузурида эса,
ҳуснли қайтар жой бор.
(«Шаҳват» сўзи урфда жинсий
маънода ишлатиб келинади.
Аслида эса, шаҳват «иштаҳа»
сўзидан олинган бўлиб, кўнгил
тусаши, хоҳлашига айтилади.
Ушбу ояти каримада
одамларнинг кўнглига
муҳаббати зийнатланган,
иштаҳалари доим тортиб
турадиган нарсалар ҳақида сўз
кетмоқда.)
ﻗُﻞْ ﺃَﺅُﻧَﺒِّﺌُﻜُﻢ ﺑِﺨَﻴْﺮٍ ﻣِّﻦ ﺫَﻟِﻜُﻢْ
ﻟِﻠَّﺬِﻳﻦَ ﺍﺗَّﻘَﻮْﺍ ﻋِﻨﺪَ ﺭَﺑِّﻬِﻢْ ﺟَﻨَّﺎﺕٌ
ﺗَﺠْﺮِﻱ ﻣِﻦ ﺗَﺤْﺘِﻬَﺎ ﺍﻷَﻧْﻬَﺎﺭُ
ﺧَﺎﻟِﺪِﻳﻦَ ﻓِﻴﻬَﺎ ﻭَﺃَﺯْﻭَﺍﺝٌ ﻣُّﻄَﻬَّﺮَﺓٌ
ﻭَﺭِﺿْﻮَﺍﻥٌ ﻣِّﻦَ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﺑَﺼِﻴﺮٌ
ﺑِﺎﻟْﻌِﺒَﺎﺩِ
15 . «Ўша нарсаларингиздан
яхшироғининг хабарини
берайми?!–деб айт. Тақво
қилганларга Роббилари
ҳузурида остидан анҳорлар
оқиб турган жаннатлар бор.
Унда абадий қолурлар. Покиза
жуфтлар ва Аллоҳ томонидан
розилик бор. Ва Аллоҳ
бандаларни кўриб
турувчидир». (Ҳамма бу
дунёнинг матоҳига ўзини
уради. Ўшани деб кўплар
гуноҳга ботади, диндан
чиқади. Ҳолбуки, бу нарсалар
шунча уринишга
арзимайдиган нарсалардир.
Беш кунлик дунёнинг ўткинчи
орзу-ҳаваси, холос. Лекин
бошқа тарафда ундан яхши,
абадий неъматлар бор. Аллоҳ
таоло ушбу оятда
Пайғамбаримиз
алайҳиссаломга хитобан: «Ўша
нарсаларингиздан
яхшироғининг хабарини
берайми?! деб айт», деб
буюрмоқда. Охират
неъматлари бу дунё
матоҳидан нақадар устун
эканлиги шак-шубҳасиз
ҳақиқатдир. Аммо охират
неъматларининг яна бир ўзига
хос имтиёзи бор. У ҳам бўлса,
уларнинг тақводор бандаларга
хослигидир, бошқаларга насиб
қилмайди.)
ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻳَﻘُﻮﻟُﻮﻥَ ﺭَﺑَّﻨَﺎ ﺇِﻧَّﻨَﺎ ﺁﻣَﻨَّﺎ
ﻓَﺎﻏْﻔِﺮْ ﻟَﻨَﺎ ﺫُﻧُﻮﺑَﻨَﺎ ﻭَﻗِﻨَﺎ ﻋَﺬَﺍﺏَ
ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ
16 . Улар: «Роббимиз, албатта,
биз иймон келтирдик, бизнинг
гуноҳларимизни мағфират
қилгин ва дўзах азобидан
сақлагин», дейдиганлардир.
ﺍﻟﺼَّﺎﺑِﺮِﻳﻦَ ﻭَﺍﻟﺼَّﺎﺩِﻗِﻴﻦَ
ﻭَﺍﻟْﻘَﺎﻧِﺘِﻴﻦَ ﻭَﺍﻟْﻤُﻨﻔِﻘِﻴﻦَ
ﻭَﺍﻟْﻤُﺴْﺘَﻐْﻔِﺮِﻳﻦَ ﺑِﺎﻷَﺳْﺤَﺎﺭِ
17 . Сабр қилувчилар,
содиқлар, доимий тоат
қилувчилар, нафақа
қилувчилар ва саҳарда
истиғфор айтувчилардир.
ﺷَﻬِﺪَ ﺍﻟﻠّﻪُ ﺃَﻧَّﻪُ ﻻَ ﺇِﻟَـﻪَ ﺇِﻻَّ ﻫُﻮَ
ﻭَﺍﻟْﻤَﻼَﺋِﻜَﺔُ ﻭَﺃُﻭْﻟُﻮﺍْ ﺍﻟْﻌِﻠْﻢِ ﻗَﺂﺋِﻤَﺎً
ﺑِﺎﻟْﻘِﺴْﻂِ ﻻَ ﺇِﻟَـﻪَ ﺇِﻻَّ ﻫُﻮَ ﺍﻟْﻌَﺰِﻳﺰُ
ﺍﻟْﺤَﻜِﻴﻢُ
18 . Аллоҳ адолат ила туриб,
албатта, Ундан ўзга илоҳ
йўқлигига шоҳидлик берди.
Фаришталар ва илм эгалари
ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У
азиз ва ҳаким зотдир.
ﺇِﻥَّ ﺍﻟﺪِّﻳﻦَ ﻋِﻨﺪَ ﺍﻟﻠّﻪِ ﺍﻹِﺳْﻼَﻡُ ﻭَﻣَﺎ
ﺍﺧْﺘَﻠَﻒَ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺃُﻭْﺗُﻮﺍْ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏَ ﺇِﻻَّ
ﻣِﻦ ﺑَﻌْﺪِ ﻣَﺎ ﺟَﺎﺀﻫُﻢُ ﺍﻟْﻌِﻠْﻢُ ﺑَﻐْﻴﺎً
ﺑَﻴْﻨَﻬُﻢْ ﻭَﻣَﻦ ﻳَﻜْﻔُﺮْ ﺑِﺂﻳَﺎﺕِ ﺍﻟﻠّﻪِ
ﻓَﺈِﻥَّ ﺍﻟﻠّﻪِ ﺳَﺮِﻳﻊُ ﺍﻟْﺤِﺴَﺎﺏِ
19 . Албатта, Аллоҳнинг
ҳузуридаги дин Исломдир.
Китоб берилганлар фақат
уларга илм келгандан сўнг
ўзаро ҳасад қилишибгина
ихтилоф қилдилар. Ким
Аллоҳнинг оятларига куфр
келтирса, бас, албатта, Аллоҳ
ҳисобни тезда қилувчидир.
(Аллоҳнинг ҳузурида
Исломдан бошқа дин йўқ.
Яҳудий, насроний, буддий ёки
яна бошқа ҳар хил динлар
Аллоҳнинг ҳузурида
эътиборини йўқотган
динлардир. Уларга эътиқод ва
амал қилганлар бехуда
юрибдилар ҳисоб. Дунёда
Аллоҳ ягона бўлганидан кейин,
ақида ҳам ягона бўлиши
керак. У Ислом ақидасидир.
Аҳли китобнинг
келишмовчилиги
илмсизликдан, жоҳилликдан
эмас. Уларга Аллоҳ томонидан
илм келган эди. Улар
Аллоҳнинг ягоналигини,
ибодатга сазоворликда ҳам
ягоналигини, бандаларнинг
вазифаси нимадан иборат
эканлигини яхши билар
эдилар. Билиб туриб, ихтилоф
қилдилар.)
ﻓَﺈﻥْ ﺣَﺂﺟُّﻮﻙَ ﻓَﻘُﻞْ ﺃَﺳْﻠَﻤْﺖُ
ﻭَﺟْﻬِﻲَ ﻟِﻠّﻪِ ﻭَﻣَﻦِ ﺍﺗَّﺒَﻌَﻦِ ﻭَﻗُﻞ
ﻟِّﻠَّﺬِﻳﻦَ ﺃُﻭْﺗُﻮﺍْ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏَ ﻭَﺍﻷُﻣِّﻴِّﻴﻦَ
ﺃَﺃَﺳْﻠَﻤْﺘُﻢْ ﻓَﺈِﻥْ ﺃَﺳْﻠَﻤُﻮﺍْ ﻓَﻘَﺪِ
ﺍﻫْﺘَﺪَﻭﺍْ ﻭَّﺇِﻥ ﺗَﻮَﻟَّﻮْﺍْ ﻓَﺈِﻧَّﻤَﺎ ﻋَﻠَﻴْﻚَ
ﺍﻟْﺒَﻼَﻍُ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﺑَﺼِﻴﺮٌ ﺑِﺎﻟْﻌِﺒَﺎﺩِ
20 . Агар сен билан
тортишсалар, сен: «Мен
юзимни Аллоҳга таслим этдим
ва менга эргашганлар ҳам!»
деб айт. Ва китоб
берилганларга ва
саводсизларга: «Исломга
кирдингизми?» деб айт. Агар
Исломга кирсалар, бас,
батаҳқиқ, ҳидоят топдилар.
Агар юз ўгирсалар, сенинг
зиммангда етказиш, холос.
Аллоҳ бандаларни кўриб
турувчидир. (Юз инсоннинг энг
олий аъзоси ҳисобланади.
Юзни Аллоҳга таслим қилиш
эса, ўша юзнинг эгаси бутун
вужудини Аллоҳга
топширганини билдиради.
Пайғамбар алайҳиссаломки
ўзларига ушбу йўлни
танлабдилар, у кишига
эргашган умматлари ҳам
албатта шу йўлни
танлайдилар. Бундан бошқа
гап бўлиши мумкин эмас.)
ﺇِﻥَّ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻳَﻜْﻔُﺮُﻭﻥَ ﺑِﺂﻳَﺎﺕِ ﺍﻟﻠّﻪِ
ﻭَﻳَﻘْﺘُﻠُﻮﻥَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻴِّﻴﻦَ ﺑِﻐَﻴْﺮِ ﺣَﻖٍّ
ﻭَﻳَﻘْﺘُﻠُﻮﻥَ ﺍﻟِّﺬِﻳﻦَ ﻳَﺄْﻣُﺮُﻭﻥَ
ﺑِﺎﻟْﻘِﺴْﻂِ ﻣِﻦَ ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﻓَﺒَﺸِّﺮْﻫُﻢ
ﺑِﻌَﺬَﺍﺏٍ ﺃَﻟِﻴﻢٍ
21 . Албатта, Аллоҳнинг
оятларига куфр
келтирадиганлар,
Пайғамбарларни ноҳақдан
ўлдирадиганлар ва
одамлардан адолатга
буюрадиганларни
ўлдирадиганларга аламли
азобнинг башоратини бер.
ﺃُﻭﻟَـﺌِﻚَ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺣَﺒِﻄَﺖْ ﺃَﻋْﻤَﺎﻟُﻬُﻢْ
ﻓِﻲ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﻭَﺍﻵﺧِﺮَﺓِ ﻭَﻣَﺎ ﻟَﻬُﻢ
ﻣِّﻦ ﻧَّﺎﺻِﺮِﻳﻦَ
22 . Ана ўшалар амаллари бу
дунёю охиратда ҳабата
бўлганлардир ва уларга ёрдам
берувчилар йўқдир.
(Иймонлари йўқлиги,
Аллоҳнинг оятларига куфр
келтирганлари туфайли баъзи
қилган яхши ишлари ҳам
бекор кетади. Уларга савоб ва
нажот келтирмайди. Ҳамда
бошларига мушкул тушган
пайтда ёрдамчилар йўқдир.)
ﺃَﻟَﻢْ ﺗَﺮَ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺃُﻭْﺗُﻮﺍْ ﻧَﺼِﻴﺒﺎً
ﻣِّﻦَ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏِ ﻳُﺪْﻋَﻮْﻥَ ﺇِﻟَﻰ ﻛِﺘَﺎﺏِ
ﺍﻟﻠّﻪِ ﻟِﻴَﺤْﻜُﻢَ ﺑَﻴْﻨَﻬُﻢْ ﺛُﻢَّ ﻳَﺘَﻮَﻟَّﻰ
ﻓَﺮِﻳﻖٌ ﻣِّﻨْﻬُﻢْ ﻭَﻫُﻢ ﻣُّﻌْﺮِﺿُﻮﻥَ
23 . Китобдан насиба
берилганларга
қарамайсанми?! Ораларида
ҳукм юритиш учун Аллоҳнинг
китобига чақирилганларида
улардан бир гуруҳлари юз
ўгириб ортга қайтадилар. (Ибн
Исҳоқ ривоят қиладиларки,
Пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссалом
Байтулмидросда бир гуруҳ
яҳудийларни Аллоҳнинг
динига чақирганларида,
улардан Нуъмон ибн Амр ва
Ҳарс ибн Зайд деганлари: «Эй
Муҳаммад, сен қайси
диндасан?» дедилар. У зот
алайҳиссалом: «Иброҳим
миллати ва динидаман»,
дедилар. Улар: «Иброҳим
яҳудий бўлган, дейишди.
Шунда Пайғамбар
алайҳиссалом: «Ундоқ бўлса,
келинглар, шу масалани
Тавротдан кўрайлик»,
деганларида, улар бош
тортдилар.)
ﺫَﻟِﻚَ ﺑِﺄَﻧَّﻬُﻢْ ﻗَﺎﻟُﻮﺍْ ﻟَﻦ ﺗَﻤَﺴَّﻨَﺎ
ﺍﻟﻨَّﺎﺭُ ﺇِﻻَّ ﺃَﻳَّﺎﻣﺎً ﻣَّﻌْﺪُﻭﺩَﺍﺕٍ
ﻭَﻏَﺮَّﻫُﻢْ ﻓِﻲ ﺩِﻳﻨِﻬِﻢ ﻣَّﺎ ﻛَﺎﻧُﻮﺍْ
ﻳَﻔْﺘَﺮُﻭﻥَ
24 . Бунинг сабаби–уларнинг:
«Бизга саноқли кунлардан
бошқа ҳеч ўт тегмайди»,
деганларидадир. Тўқиган
нарсалари уларни динларида
адаштирди.
ﻓَﻜَﻴْﻒَ ﺇِﺫَﺍ ﺟَﻤَﻌْﻨَﺎﻫُﻢْ ﻟِﻴَﻮْﻡٍ ﻻَّ
ﺭَﻳْﺐَ ﻓِﻴﻪِ ﻭَﻭُﻓِّﻴَﺖْ ﻛُﻞُّ ﻧَﻔْﺲٍ ﻣَّﺎ
ﻛَﺴَﺒَﺖْ ﻭَﻫُﻢْ ﻻَ ﻳُﻈْﻠَﻤُﻮﻥَ
25 . Унда, бўлишида шубҳа
йўқ кунда уларни
жамлаганимизда ва ҳар бир
жон зулм қилинмасдан,
қилганига яраша жазосини
олганда, ҳоллари қандай
бўлади?
ﻗُﻞِ ﺍﻟﻠَّﻬُﻢَّ ﻣَﺎﻟِﻚَ ﺍﻟْﻤُﻠْﻚِ ﺗُﺆْﺗِﻲ
ﺍﻟْﻤُﻠْﻚَ ﻣَﻦ ﺗَﺸَﺎﺀ ﻭَﺗَﻨﺰِﻉُ ﺍﻟْﻤُﻠْﻚَ
ﻣِﻤَّﻦ ﺗَﺸَﺎﺀ ﻭَﺗُﻌِﺰُّ ﻣَﻦ ﺗَﺸَﺎﺀ
ﻭَﺗُﺬِﻝُّ ﻣَﻦ ﺗَﺸَﺎﺀ ﺑِﻴَﺪِﻙَ ﺍﻟْﺨَﻴْﺮُ
ﺇِﻧَّﻚَ ﻋَﻠَﻰَ ﻛُﻞِّ ﺷَﻲْﺀٍ ﻗَﺪِﻳﺮٌ
26 . Сен: «Эй барча мулкнинг
эгаси Роббим! Хоҳлаган
кишингга мулк берурсан ва
хоҳлаган кишингдан мулкни
тортиб олурсан, хоҳлаган
кишингни азиз қилурсан,
хоҳлаган кишингни хор
қилурсан. Барча яхшилик
Сенинг қўлингда. Албатта, Сен
ҳар бир нарсага қодирсан.
ﺗُﻮﻟِﺞُ ﺍﻟﻠَّﻴْﻞَ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻨَّﻬَﺎﺭِ ﻭَﺗُﻮﻟِﺞُ
ﺍﻟﻨَّﻬَﺎﺭَ ﻓِﻲ ﺍﻟﻠَّﻴْﻞِ ﻭَﺗُﺨْﺮِﺝُ ﺍﻟْﺤَﻲَّ
ﻣِﻦَ ﺍﻟْﻤَﻴِّﺖِ ﻭَﺗُﺨْﺮِﺝُ ﺍﻟَﻤَﻴَّﺖَ ﻣِﻦَ
ﺍﻟْﺤَﻲِّ ﻭَﺗَﺮْﺯُﻕُ ﻣَﻦ ﺗَﺸَﺎﺀ ﺑِﻐَﻴْﺮِ
ﺣِﺴَﺎﺏٍ
27 . Кечани кундузга
киритурсан ва кундузни кечага
киритурсан, ўликдан тирикни
чиқарурсан ва тирикдан
ўликни чиқарурсан ҳамда
хоҳлаган кишингга беҳисоб
ризқ берурсан», деб айт.
(Кўриниб турибдики, бу икки
оятда жуда ҳам улкан
маънолар ўз аксини топган.
Ягона Аллоҳнинг фақат Ўзига
хос камолот сифатлари
жамланган. Шунинг учун ҳам
ушбу икки оятни кундалик
вирд-вазифа сифатида ўқиб
юриш тавсия қилинади.)
ﻻَّ ﻳَﺘَّﺨِﺬِ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻨُﻮﻥَ ﺍﻟْﻜَﺎﻓِﺮِﻳﻦَ
ﺃَﻭْﻟِﻴَﺎﺀ ﻣِﻦ ﺩُﻭْﻥِ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻨِﻴﻦَ
ﻭَﻣَﻦ ﻳَﻔْﻌَﻞْ ﺫَﻟِﻚَ ﻓَﻠَﻴْﺲَ ﻣِﻦَ
ﺍﻟﻠّﻪِ ﻓِﻲ ﺷَﻲْﺀٍ ﺇِﻻَّ ﺃَﻥ ﺗَﺘَّﻘُﻮﺍْ
ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﺗُﻘَﺎﺓً ﻭَﻳُﺤَﺬِّﺭُﻛُﻢُ ﺍﻟﻠّﻪُ
ﻧَﻔْﺴَﻪُ ﻭَﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﻠّﻪِ ﺍﻟْﻤَﺼِﻴﺮُ
28 . Мўминлар мўминларни
қўйиб, кофирларни дўст
тутмасинлар. Ким буни қилса,
бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса
йўқ. Магар улардан
сақлансангиз, Аллоҳ сизларни
ўз(азоб)идан огоҳ қиладир. Ва
қайтиб бориш Аллоҳнинг
Ўзигадир. (Исломда бошқа
диндагилар билан яхши
алоқада бўлишга рухсат бор.
Лекин дўст тутиш, ҳамма
нарсани кофирга ишониб
топшириб қўйиш мумкин эмас.
Фақат бир ҳолатдагина,
истисно тариқасида, юзаки
равишда ўзини кофирга дўст
қилиб кўрсатиши мумкин:
«Магар улардан сақлансангиз».
Бундай тасарруфни «тақиййа»
деб аталади. Тақиййа билан
жонни, молни ва номусни
душманлардан сақлаб
қолишга ҳаракат қилинади.)
ﻗُﻞْ ﺇِﻥ ﺗُﺨْﻔُﻮﺍْ ﻣَﺎ ﻓِﻲ
ﺻُﺪُﻭﺭِﻛُﻢْ ﺃَﻭْ ﺗُﺒْﺪُﻭﻩُ ﻳَﻌْﻠَﻤْﻪُ ﺍﻟﻠّﻪُ
ﻭَﻳَﻌْﻠَﻢُ ﻣَﺎ ﻓِﻲ ﺍﻟﺴَّﻤَﺎﻭَﺍﺕِ ﻭَﻣَﺎ
ﻓِﻲ ﺍﻷﺭْﺽِ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻋَﻠَﻰ ﻛُﻞِّ
ﺷَﻲْﺀٍ ﻗَﺪِﻳﺮٌ
29 . Сен:«Агар қалбингиздаги
нарсани махфий тутсангиз ҳам,
ошкор қилсангиз ҳам, Аллоҳ
биладир. Ва осмонлардагию
ердаги нарсаларни ҳам
биладир. Аллоҳ ҳар бир
нарсага қодирдир», деб айт.
(Ояти карима Аллоҳ таоло
бандаларининг барча
ишларидан очиқ-ойдин
хабардор эканлигини шубҳага
ҳеч ўрин қўймайдиган
даражада баён қилмоқда. Ким
махфий равишда кофирларни
дўст тутса ҳам, билади.
Билганидан сўнг, албатта,
унинг жазосини беради.)
ﻳَﻮْﻡَ ﺗَﺠِﺪُ ﻛُﻞُّ ﻧَﻔْﺲٍ ﻣَّﺎ ﻋَﻤِﻠَﺖْ
ﻣِﻦْ ﺧَﻴْﺮٍ ﻣُّﺤْﻀَﺮﺍً ﻭَﻣَﺎ ﻋَﻤِﻠَﺖْ
ﻣِﻦ ﺳُﻮَﺀٍ ﺗَﻮَﺩُّ ﻟَﻮْ ﺃَﻥَّ ﺑَﻴْﻨَﻬَﺎ
ﻭَﺑَﻴْﻨَﻪُ ﺃَﻣَﺪﺍً ﺑَﻌِﻴﺪﺍً ﻭَﻳُﺤَﺬِّﺭُﻛُﻢُ
ﺍﻟﻠّﻪُ ﻧَﻔْﺴَﻪُ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﺭَﺅُﻭﻑُ
ﺑِﺎﻟْﻌِﺒَﺎﺩِ
30 . Ҳар бир жон қилган яхши
амалини ҳозир топадиган ва
ёмон амалини эса, у билан ўзи
орасида узоқ масофа
бўлишини истайдиган кунда.
Аллоҳ сизларни Ўз(азоб)идан
огоҳ қиладир. Аллоҳ
бандаларига меҳрибон зотдир.
(У кунда ҳар бир жоннинг
яхшилигию ёмонлиги
охиригача сарҳисоб қилинади.
Агар банданинг бу дунёдаги
амаллари яхши бўлса,
хурсандчиликка, бахтга,
саодатга эришади. Ёмон бўлса,
қани энди ушбу ёмон амаллар
олис-олисларда бўлса эди,
менга яқин бўлмаса эди, деб
орзу қилади.)...!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев