"
*
Ҳаёт ташвишлари нозик
елкангда,
Чарчадим демайсан, кулиб
турасан.
Ғам-алам чексангда маъсум
чеҳрангда,
Жилмайиб турасан,
шукр қиласан,
Қалбинг тўла меҳр, ширин
хаёлим,
Эй менинг аёлим, жуфти
ҳалолим!
Тош чиқса кемирдинг садаф
тишингда,
Сув келса симириб рузғор
ишингда,
Баъзида ранжидинг
озорларимдан
Барига чидаган ширин хаёлим,
Эй менинг аёлим, жуфти
ҳалолим!
Мусофир юртларда
болам-чақам деб
Саҳардан шомгача меҳнатда
юрдим.
Ортимдан кузатиб секин
пичирлаб,
"Аллох паноҳида
асрасин", дединг,
Сабрингга тасанно, ширин хаёлим,
Эй менинг аёлим, жуфти
ҳалолим!
Туҳмат тошлари ҳам
тегди бошингга,
Оғу ҳам солишди гоҳо ошингга,
Барига чидаган метин бардошим,
Сафардан ошиқиб келгум қошингга,
Жонинг омон бўлсин ширин
хаёлим,
Эй менинг аёлим, жуфти ҳалолим!...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев